Sayt test rejimida ishlamoqda

Халдарбекова Гулжахон Зафар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Норма ва дисбиоз холатларида одам танаси биотоплари лактобактерияларнинг биологик хусусиятлари», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/В267.
Илмий раҳбар: Мухамедов Иламан Мухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброхим Хамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Нурузова Зухра Абдукадировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети  .
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: одам танаси асосий биотопларининг микроб пейзажини таҳлил қилиш, лактобактерияларнинг миқдорий ва сифат мезонларини баҳолаш, шунингдек норма ва дисбиёзда холатларида лактобактерияларнинг асосий биологик хусусиятларининг ролини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор  Ўзбекистон Республикасида фертил ёшдаги соғлом ва кариес аниқланган аёллар оғиз бўшлиғида лактобактерияларнинг асосий турлари аниқланган;
фертил ёшдаги ҳомиладор ва абортдан сўнг аёлларда генитал тракт лактобактерияларнинг асосий турлари асосланган;
илк бор фертил ёшдаги аёлларнинг оғиз бўшлиғи ва жинсий йўллар физиологик холатининг, ажратилган асосий тур лактобактерияларининг биологик хусусиятлари кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
фертил ёшдаги аёлларнинг оғиз бўшлиғи ва жинсий йўлларнинг холатидан келиб чиқиб, ажратилган лактобактериялар асосий турларининг антибактериал препаратларга сезгирлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оғиз бўшлиғи ва генитал тракт микрофлорасини баҳолаш, организмнинг норма ва дисбиоз ҳолатларида лактобактериялар асосий турларининг биологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нормал ва патологик шароитларда оғиз бўшлиғи ва жинсий йўлларининг дисбиозини аниқлашда лаборатория диагностика усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Хромоген озуқа муҳитлари ёрдамида оғиз дисбиозининг экспресс дигностикаси - ХайХром» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 8н-р/274-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Хромоген озуқа муҳитларидан оғиз бўшлиғи микроорганизмларини ажратиш ва уларнинг миқдорини,  дисбиозни аниқлашда микробиологик тадқиқотлар муддатини қисқартириш имконини берган;
микробиологик тадқиқотлар асосида дисбиёзни даволаш ва олдини олиш бўйича илмий асосланган ёндашувлар асосида олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонасининг “Бактериологик лаборатория”си, ҳамда “Гинекология” бўлимининг  фундаметал тадқиқотларни амалга ошириш амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 5 апрелдаги 8н-р/274-сон маълумотномаси). Натижада, оғиз бўшлиғи ва жинсий йўлларнинг дисбиозини ташхислаш самарадорлигини оширишда, шунингдек, лактобактерияларнинг асосий турларини аниқлашга ва уларни Экоантибиотиклар таркибига қўшишни таклиф этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish