Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Шермухаммат Эшбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий ғоя ривожида тарихий онг ва тафаккур омили”, 09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4PhD/FaI651.
Илмий раҳбар: Ўтамуродов Акбар, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14
Расмий оппонентлар: Муродулла Мирзаев, фалсафа фанлари доктори, доцент; Норқулов Сухроб Дўстмуродович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ғоя ривожида тарихий онг ва тафаккур мутаносиблигининг ижтимоий тараққиёт механизми сифатидаги ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ғoя жамиятнинг фалсафий-тарихий тафаккур тарзи сифатида янги Ўзбeкистoн ривoжлaнишининг стрaтeгик мaқсaдлaригa эришиш, дaвлaт-жамият-шaхс мунoсaбaтлaрини тaшкил этиш, aҳoлининг сиёсий ҳушёрлиги вa ижтимoий фaoллигини oширишнинг мафкуравий ва маънавий мeхaнизми сифaтидa aмaл қилиши очиб берилган;
тарихий хотира халқни бирлаштирувчи куч сифатида фалсафий-тарихий меросга ворислик туйғуси орқали фуқаролар, айниқса, ёшлар тафаккурида миллий ўз-ўзини англаш, ижтимоий тараққиётга холис баҳо бериш механизми ва миллий руҳни юксалтириш омили эканлиги очиб берилган;
миллат ва элатлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда “Ягона Ватан” тушунчасининг фалсафий-тарихий аҳамиятини англаш орқали сиёсий партияларнинг “Шу азиз ватан барчамизники” ғоясини тарғиб қилишида тарихий бирлик омилини ривожлантириш мумкинлиги фалсафий асосланган;
янги Ўзбекистон стратегиясининг “Миллий юксалиш сари” ғояси фалсафий-тарихий тушунча сифатида халқаро дўстлик ва ҳамкорликни таъминлаш, ишлаб чиқаришда ижтимоий шерикликни такомиллаштириш, таълим ва тарбия тизими самарадорлигини ошириш мезони сифатида фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга таъсир кўрсатиши фалсафий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ғоя ривожида тарихий онг ва тафаккур омилининг аҳамиятини асослаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
миллий ғoя жамиятнинг фалсафий-тарихий тафаккур тарзи сифатида янги Ўзбeкистoн ривoжлaнишининг стрaтeгик мaқсaдлaригa эришиш, дaвлaт-жамият-шaхс мунoсaбaтлaрини тaшкил этиш, aҳoлининг сиёсий ҳушёрлиги вa ижтимoий фaoллигини oширишнинг мафкуравий ва маънавий мeхaнизми сифaтидa aмaл қилишига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг янги Ўзбекистон ғоясини амалиётга татбиқ қилишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 30 сентябрдаги 02/06-281-сон маълумотномаси). Натижада, миллий ғояни оила, маҳалла, меҳнат жамоалари, санъат ва адабиёт, фан-таълим муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига сингдиришда назарий манба сифатида хизмат қилган;
тарихий хотира халқни бирлаштирувчи куч сифатида фалсафий-тарихий меросга ворислик туйғуси орқали фуқаролар, айниқса, ёшлар тафаккурида миллий ўз-ўзини англаш, ижтимоий тараққиётга холис баҳо бериш механизми ва миллий руҳни юксалтириш омили эканлигига оид ғоялардан ёшлар агентлигининг ёшларнинг илмий ва ижтимоий фаолиятини тизимли ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 27 сентябрдаги  4-13-23-2355-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни миллий ғоя руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этишга хизмат қилган;
миллат ва элатлар ўртасида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда “Ягона Ватан” тушунчасининг фалсафий-тарихий аҳамиятини англаш орқали сиёсий партияларнинг “Шу азиз ватан барчамизники” ғоясини тарғиб қилишида тарихий бирлик омилини ривожлантириш мумкинлиги асосланганлигига оид фикр ва хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2021 йил 18 октябрдаги 04/02-361-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг фуқароларда тарихга ва аждодлар меросига ҳурмат, ўзликни англаш ва миллий ғурур туйғусини шакллантиришга хизмат қилган;
янги Ўзбекистон стратегиясининг “Миллий юксалиш сари” ғояси фалсафий-тарихий тушунча сифатида халқаро дўстлик ва ҳамкорликни таъминлаш, ишлаб чиқаришда ижтимоий шерикликни такомиллаштириш, таълим ва тарбия тизими самарадорлигини ошириш мезони сифатида фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга таъсири исботланганлигига оид хулосалардан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни такомиллаштиришга оид анжуманларни ташкил этишда, миллий маданий марказлар фаолиятида (2019-2021) фойдаланилган (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2021 йил 8 ноябрдаги 14-07-2010-сон маълумотномаси). Натижада, қўмитанинг маданий-маърифий, тарғибот-ташвиқот материалларини тайёрлаш, шунингдек, 2019-2021 йилларда Миллатларо муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish