Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеров Зокир Тўйлиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қисқа масофаларга югурувчи талабаларнинг  машғулот жараёнини тузишга табақалаштирилган ёндашув” 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped481.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01
Илмий раҳбар: Смурыгина Лариса Владимировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Хонкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор, Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университетининг  Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қисқа масофага югурувчи талабаларнинг машғулот жараёнини табақалаштирилган ёндашувдан фойдаланиб тузиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисқа масофага югурувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва етакчи ҳаракат қобилиятларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган назорат меъёрлари бўйича тезлик, тезлик-чидамлилик, тезлик-куч сифатлари  кўрсаткичларига табақалаштириш эвазига уларни ривожлантиришга йўналтирилган воситаларни танлаш ва қўллаш имкониятлари кенгайтирилган;
қисқа масофага югурувчи талабаларнинг жисмоний сифатлари бўйича табақалаштирилган гуруҳларда талаб этилган даражадан паст бўлган сифатларни (тезлик, тезлик-чидамлилик, тезлик-куч)  ривожлантиришга қаратилган катта частота билан оптимал тезликни сақлаган ҳолда мураккаблаштирилган шароитларда такрорий машғулот усулини қўллаш ҳисобига жисмоний тайёргарлигини ошириш имкониятлари такомиллаштирилган;
қисқа масофага югурувчи талабаларнинг машғулот жараёнини тузишда юқори шиддатдаги машқларга мослашиш ҳамда тикланиш даражасидан келиб чиқиб ҳар бир микроцикл (тортувчи, ривожлантирувчи, зарбдор, мусобақаолди, мусобақалашув, тикловчи) учун юклама компонентларни (такрорлашлар сони, урунишлар сони, шиддати, дам олиш интервали) модел тузилмасини ишлаб чиқиш ҳисобига спорт натижаларини ўстириш имконияти кенгайтирилган;
қисқа масофага югурувчи талабаларнинг машғулот жараёнини тузишда микроциклларнинг таркибидан (микроцикл тури, такрорланиши, навбатланиши) ва макроциклдаги жойлашувидан келиб чиқиб ҳар бир мезоцикл (тортувчи, асосий таянч, назорат-тайёрлов, мусобақаолди, мусобақалашув) учун қўлланиладиган машғулот услубларини (бир хил суратда,такрорий, ўзгарувчан, юқори темпли, интервалли, интеграл, айланма, мусобақа, ўйин, назоратли) юклама характери бўйича эришилган натижалар асосида танлаш ҳисобига мусобақаларга тайёрлаш  имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қисқа масофага югурувчи талабаларнинг машғулот жараёнининг табақалаштирилган ёндашув асосида тузишга қаратилган тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
қисқа масофага югурувчи  талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги ва етакчи ҳаракат қобилиятларини аниқлаш учун ишлаб чиқилган назорат меъёрлари бўйича  тезлик, тезлик-чидамлилик, тезлик-куч сифатлари  кўрсаткичларига табақалаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Урганч давлат университети қисқа масофага югурувчи талабаларининг ўқув машғулотлар жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил  22 апрелдаги 04-08-08/351-сон маълумотнома). Натижада қисқа масофага югурувчи талабаларнинг спорт натижаларини ўсиш  кузатилди. Ўғил болаларда 9,3%, қизларда 9,76 %  ўсган ва статистик ишончилилиги (P<0,05) га тенг бўлган;
қисқа масофага югурувчи  талабаларнинг жисмоний сифатлари бўйича табақалаштирилган гуруҳларда талаб  этилган даражадан паст бўлган сифатларни (тезлик, тезлик-чидамлилик, тезлик-куч)  ривожлантиришга қаратилган катта частота билан оптимал тезликни сақлаган ҳолда мураккаблаштирилган шароитларда такрорий машғулот усулини қўллаш ҳисобига жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси» номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғига асосан  56-032 рақамли гувоҳнома). Натижада қисқа масофага югурувчи талабаларнинг мусобақа натижалари 100 метрга югуришда 9,3-9,76% га, 200 метрга югуришда 8,77-7.43% га, 400 мертга югуришда 6,95-16,2% га ўсган;
қисқа масофага югурувчи  талабаларнинг машғулот жараёнини тузишда юқори шиддатдаги машқларга мослашиш ҳамда тикланиш даражасидан келиб чиқиб ҳар бир микроцикллар  тузилмалари моделини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар «Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси»  номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғига асосан 356-032 рақамли гувоҳнома). Натижада қисқа масофага югурувчи талабаларнинг спорт натижалари 8.77% га яхшиланган;
қисқа масофага югурувчи  талабаларнинг машғулот жараёнини тузишда микроциклларнинг таркибидан  ва макроциклдаги жойлашувидан келиб чиқиб  мезоцикллар модел тавсифларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар «Енгил атлетика ва уни ўқитиш методикаси» номли дарслик мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғига асосан  356-032  рақамли гувоҳнома). Натижада қисқа масофага югурувчи талабаларнинг спорт натижалари 16,2% га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish