Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаев Валишер Одилбек ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий ғоя тизимида инсон онги ва тафаккурининг ўзгариши механизмлари», 09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal527.
Илмий раҳбар: Эргашев Ибодулла сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўравой фалсафа фанлари доктори, профессор; Атамуратов Садулла фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ғоянинг Ўзбекистонда жамият барқарорлигини таъминлаш, инсон онги ва тафаккурида ислоҳотларга даҳлдорлик туйғусини шакллантиришнинг бош омили ва ижтимоий барқарор тараққиётни таъминлашнинг муҳим тарғибот технологияси эканлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим ва тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг инсон онги ва тафаккурини ўзгаришига таъсири уларнинг ижтимоий тараққиётга мослашишида намоён бўлаётганлиги, бу жараённинг оилада давомийлигини таъминланиши янги авлод тарбиясининг мезони, жамоа онгини шакллантириш воситаси ва ижтимоий ҳамкорликка эришиш омили эканлиги исботланган;
миллий ғоя тизимида инсон онги ва тафаккурини ўзгаришига таъсир қилувчи самарали механизмларнинг барқарор тараққиёт омили сифатида тамойилининг аҳоли турли қатламлари онгида даҳлдорлик туйғусини шакллантириш, фуқаролик институтлари фаолиятини такомиллаштиришда намоён бўлаётганлиги очиб берилган;
миллий ғоя тизимининг ривожланишида инновацион тарғибот технологиялари, маърифатли жамият сари тамойиллари  инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга  қаратилган ислоҳотларнинг моҳиятини тушуниш ва фуқароларнинг креатив тафаккури шаклланишига йўналтирилганлигининг фалсафий жиҳатлари очиб берилган;
миллий ғоя тизимининг миллат, давлат  ва инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашга йўналганлиги сабабли унинг халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни ташкил этишда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш механизми эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегиясида инсон онги ва тафаккури ўзгаришини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
миллий ғоя тизимининг миллат, давлат  ва инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашга йўналганлиги сабабли унинг халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш, ижтимоий шерикликни ташкил этишда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш механизми эканлигига оид хулосалардан Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат марказининг «Ёшлар-учинчи ренессанс драйвери» деган ғоя асосида мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш мақсадида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил қилишда, «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган эзгу ғоя асосидаги кенг байрам тарғибот ишларини ўтказишда, шунингдек, «Оила-муқаддас даргоҳ» мавзусидаги учрашувларнинг режа-сценарийларини тузишда фойдаланилган (Республикаси Маънавият ва маърифат кенгаши Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 10 февралдаги 15-сон далолатномаси). Натижалар ёшларнинг ижтимоий фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган фестиваллар ва Заковат танловларини ўтказишда назарий дастур сифатида хизмат қилган;
таълим ва тарбия тизимидаги ислоҳотларнинг инсон онги ва тафаккурини ўзгаришига таъсири уларнинг ижтимоий тараққиётга мослашишида намоён бўлаётганлиги, бу жараённинг  оилада давомийлигини таъминланиши янги авлод тарбиясининг мезони, жамоа онгини шакллантириш воситаси ва ижтимоий ҳамкорликка эришиш омили эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ёшлар учун оила, маданият ва маданий тарбия масалалари бўйича ўқув дастурлари, кўргазмали материаллар тайёрлаш ва жорий қилишда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббуси тарғиботини ва шу каби маънавий-маърифий тадбирларнинг йўл харитасини тузиш, ташкил қилиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 27 январдаги 02-02/185-сон далолатномаси). Натижалар, жамиятда таълим тизимининг устувор йўналишлари ва оилада фарзанд тарбиясида ота-онанинг бурч ва масъулиятларини билиш ва уларга риоя қилишга қаратилган маънавий-маърифий ишларнинг мазмунини бойитишга хизмат қилган;  
миллий ғоя тизимида инсон онги ва тафаккурини ўзгаришига таъсир қилувчи самарали механизмларнинг барқарор тараққиёт омили сифатида тамойилининг аҳоли турли қатламлари онгида даҳлдорлик туйғусини шакллантириш, фуқаролик институтлари фаолиятини такомиллаштиришда намоён бўлаётганлиги очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг «Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари», «Инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш» номли тарғибот тадбирларини дастур ва сценарийларини тузиш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши 2021 йил 7 сентябрдаги 02/02-333-сон далолатномаси). Натижалар, партиянинг фуқаролик институтлари фаолиятини такомиллаштиришга оид дастурларни ишлаб чиқиш, ижтимоий аҳамиятга эга тадбирларни ташкил қилишга хизмат қилган;
миллий ғоя тизимининг ривожланишида инновацион тарғибот технологиялари, маърифатли жамият сари тамойиллари  инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга  қаратилган ислоҳотларнинг моҳиятини тушуниш ва фуқароларнинг креатив тафаккури шаклланишига йўналтирилганлигининг фалсафий жиҳатлари очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпанияси томонидан эфирга узатиладиган «Ассалом Хоразм», «Бор гап шу» номли кўрсатувларнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 ноябрдаги 09-05/21204-сон далолатномаси). Натижалар, диний конфеессиялараро ҳамкорликни ташкил этиш, миллий маданий марказлар фаолиятини такомиллаштириш, миллий маданий қадриятларни тиклашнинг аҳамиятига бағишланган кўрсатувларни ташкил қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish