Sayt test rejimida ishlamoqda

Бурнашев Рашид Ахадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидаги малакали ўрта масофага югурувчиларнинг машғулот юкламаларини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2312.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Баязитов Камиль Фаритович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори доцент; Хайдаров Бахтиёр Тожиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичида малакали ўрта масофаларга югурувчилар функционал ҳолатининг юрак ритми ўзгарувчанлиги ва стресс индекси кўрсаткичлари асосида машғулот юкламалар нисбатларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг аэроб ва анаэроб чегаралари орасидаги кичик диапазон бўйича катта зонада (ЮҚС 150 дан 170 гача) бажариладиган юкламаларни субмаксимал зонага (ЮҚС 170 дан 180 гача) алмаштириш ҳисобига (шиддати табақалаштирилган) юкламаларни оптималлаштириш имконияти кенгайтирилган;
спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидаги малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг мусобақа маромига тенглаштирилган вариатив эстафетали югуриш (мусобақа маромига тенглаштирилган эстафета тарзда 15 сонияли югуришдан сўнг 15 сония пассив дам олиш) усулини машғулотга киритиш ҳисобига индивидуал ёндашув услубияти такомиллаштирилган;
малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг ташқи юкламани ички функционал ҳолатига таъсири организмнинг ишлаш тизимини ўзгаришлари (симпатик, парасимпатик, вегетатив) асосида стресс индекси кўрсаткичлари зўриқиш меъёри бўлганлиги сабабли толиқиш даврини узайтиришга қаратилган интенсив интервал машғулот методи (дам олиш оралиқ вақти) такомиллаштирилган;
малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг машғулотлар жараёнида кичик, ўрта ва катта амплитудали моделлаштирилган махсус югуриш машқларини қўллаш орқали мусобақаларда тежамли энергия сарфлаш, қисқа вақт оралиғида масофани тезроқ югуриб ўтиш учун югуриш каденси оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичида малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг педагогик тадқиқот давомидаги машғулот юкламаларини оптималлаштиришга доир олинган илмий маълумотлар асосида:
малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг аэроб ва анаэроб имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган юкламаларни оптималлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясида олиб борилган машғулот ва мусобақа жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11251-сон далолатномаси). Натижада спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичида малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг ярим йиллик циклда катта зонада бажариладиган юклама ҳажми 742,6 км га тенг бўлган ва субмаксимал зонада бажариладиган юклама ҳажми 342,6 км ни ташкил этган;
спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидаги малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг мусобақа маромига тенглаштирилган вариатив эстафетали югуриш машғулотлари Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясида спортчилар билан олиб борилган машғулот жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11251-сон далолатномаси). Натижада малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг натижалари 800м га югуришда 7,2 сонияга, 1500м га югуришда 4,6 сонияга ошган;
малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг стресс индекси кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда спортчиларнинг функционал ҳолатини оширишга қаратилган юкламалар комбинацион усулда қўллаш бўйича таклифлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Енгил атлетика назарияси ва услубияти” кафедраси спортчи талабалари машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11251-сон далолатномаси). Натижада енгил атлетика ихтисослиги талаба-спортчиларнинг спорт натижалари 11,7% яхшиланган;
малакали ўрта масофаларга югурувчиларнинг машғулотлар жараёнида кичик, ўрта ва катта амплитудали моделлаштирилган махсус югуриш машқлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети “Енгил атлетика назарияси ва услубияти” кафедрасининг малакали ўрта масофаларга югурувчи спортчи талабалари ўқув-машғулот дастурига жорий (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 03-17-02/11251-сон далолатномаси). Натижада ўрта масофаларни қисқа вақт оралиғида тезроқ югуриб ўтиш мақсадида қадамлар каденси оптималлаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish