Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматалиев Нозим Нимаджоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Хром-алюминий интеркалирланган монтмориллонит: олиниш усуллари ва физик-кимёвий ҳусусиятлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/К447.
Илмий раҳбар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Хамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Ахмедов Улуғ Каримович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хром, хром-алюминий интеркалирланган монтмориллонитни олиш усуллари ва уларнинг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Cr, Аl ва Cr+Аl барқарор полиоксокатионларини синтез қилиш шароитларидаги фарқлар: ҳарорат, рН, жараён давомийлиги, Ме3+/ОH– нисбати, концентрацияга боғлиқлиги аниқланган;
моно- ва кўп ядроли интеркалирловчи агентларнинг барқарорлиги pH диапазони кенглигининг ўзгариши билан боғлиқлиги ҳамда Cr3+, Al3+, Cr3+/Al3+ поликатионларининг 0,1 М эритмалари учун pH диапазони мос равишда 1,7; 0,7; 2,0 га тенг эканлиги бу эса аралаш поликатонларнинг барқарорлиги юқорилиги исботланган;
CH3-π дан ташқари ароматик ҳалқа ва Аl=О, Сr=О боғлари ҳисобига π - π таъсирлашиш мавжудлиги ҳисобидан пиллар материалларда толуол адсорбцияси кўрсаткичларининг гексанга нисбатан юқорилиги исботланган;
бўёқ моддалар адсорбцияси пиллар материаллар юзасида янги боғларнинг вужудга келиши ҳисобига бориши ҳамда метилен кўки (МК) адсорбциясининг эркин энергияси қиймати ЛБ<Cr-ЛБ<Cr/Аl-ЛБ, конго қизил (KҚ) адсорбциясида эса ЛБ<Cr/Аl-ЛБ<Cr-ЛБ қаторига мувофиқ келиши аниқланган;
КК тутган тизим учун ҳар иккала катализатор миқдорини 1 дан 3-3,5 г/л гача кўтарилиши реакция тезлигини 4-6 баробаргача ва унумини 100% гача ошириши, МК тизимида эса ўхшаш натижаларга эришиш учун Cr-ЛБ сарфи 1 г/л бўлиши аниқланган;
ЛБ нинг кислотали марказлари сонини интеркалирлаш жараёнида Cr-ЛБ ва Cr/Аl-ЛБ учун мос равишда 0,015 дан 0,067 ва 0,029 гача ортиши, бу эса синтезланган намуналарни кислота типидаги реакциялар учун катализатор сифатида ишлатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Монтмориллонитни хром ва алюминий полиоксокатионлари билан интеркаляциялаш асосида юқори ғовакли материалларни тайёрлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хром-алюминийли интеркалирланган Логон бентонити асосида нефт маҳсулотлари ва органик моддалардан каталитик зарарсизлантириш ёрдамида оқава сувларни тозалаш технологияси «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 5 майдаги 03-17-5/48-сон маълумотномаси). Натижада, саноат оқава сувларини талаб даражасигача тозалаш ва технологик циклга қайтариш имконини беради;
оқава сувларни органик моддалардан адсорбцион ва каталитик тозаловчи хром-алюминий интеркалацияланган бентонит асосидаги адсорбент «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2022 йил 5 майдаги 03-17-5/48-сон маълумотномаси). Натижада, Cr ва Cr/Al пилляр алюминосиликатлардан фойдаланганда оқава сувлар таркибидан углеводородлар концентрацияси мос равишда 96 ва 79% га камайтириш имкони беради. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish