Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Улуғбек Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сабзавотларни сублимацион усулда қуритиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ва қайта ишлаш технололгиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/T882.
Илмий раҳбар: Маматов Шерзод Машрабжонович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор; Сафаров Жасур Эсиргапович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта юқори частотали электромагнит тўлқинида сабзавотларни сублимацион қуритиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пиёз ва лавлаги учун ўта юқори частотали электромагнит диапазонда дастлабки ишлов беришнинг мақбул режимлари аниқланган;
иссиқлик оқими зичлиги 10000 Вт/м2 ўта юқори частотали электромагнит диапазонда дастлабки ишлов бериш сабзавотлардаги намликнинг буғга ўтиши учун чиқиш йўллари кенгайиши билан сублимацион қуритиш жараёнини 5 - 6 соатга қисқариши, энергияни 20 - 25 % тежалиши исботланган;
ўта юқори частотали электромагнит диапозонида бирламчи қайта ишлаб сублимацион қуритилган пиёз ва лавлаги намуналарининг регидратация тезлигига таъсири аниқланиб, ўз ҳажмини қайта тиклаши 94 % гача етишлиги исботланган;
ишлов берилаётган тадқиқот объектларига комбинацияланган энергия узатиш орқали сублимацион қуритиш жараёни тезлигини 1,3 баробарга ошириши аниқланган;
сублимацион усулда қуритилган микро- ва макроэлементларга бой сабзавотлар ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўта юқори частотали электромагнит тўлқинни қўллаган ҳолда сабзавотларни сублимацион қуритиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўта юқори частотали электромагнит тўлқин диапазонда дастлабки ишлов бериш орқали сублимацион қуритиш технологияси «GOLD DRIED FRUITS EXPORT» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2022 йилнинг 11 февралдаги 11-8/11-22-сон маълумотномаси). Натижада, табиий витаминлар, микро- ва макроэлементларга бой сублимацион қуритилган сабзавотлар ишлаб чиқариш имконини берган;
дастлабки ишлов бериш орқали такомиллаштирилган сублимацион қуритиш технологияси «SUNNY LAND PRODUCTS» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2022 йилнинг 11 февралдаги 11-8/11-22-сон маълумотномаси). Натижада, сабзовотларни қуритиш вақтини ўртача 5 - 6 соатга қисқариши ва энергия сарфини 20 - 25 % га тежаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish