Sayt test rejimida ishlamoqda

Қушбаев Фаррух Қучқаралиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пайғамбарлик рисолатининг Макка даври», 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Isl6.
Илмий раҳбар: Нуритдинов Махмудходжа Низамович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI./Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Муҳамедов Неъматулло Асатуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Ибрагимова Нозима Камилжановна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пайғамбарлик рисолатининг Макка даври хусусиятларини Қуръони карим оятлари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳизбу-т-таҳрир” ва сохта салафийлар томонидан илгари сурилаётган ислом таълимотида “ватан” (الوطن) тушунчаси йўқлиги хусусидаги иддаоларнинг асоссиз экани Пайғамбар (с.а.в.)нинг жонига суиқасд қилинмагунича, Мадинага ҳижрат қилмаганлиги воқеаси ҳамда “Қасос” (القصص) сураси 85-оятда Маккага қайтиб келиши башорати берилгачгина у кишининг кўнгли таскин топгани ҳақидаги маълумотлар воситасида далилланган;
ислом дини тарихига оид асл манбалардаги биринчи ва иккинчи Ҳабашистон ҳижратлари (الهجرة الي الحبشة – ҳозирги Эфиопия ҳудудига сафар) ҳамда иккинчи Ақаба байъати (بيعة العقبة – мадиналик мусулмонлар билан тузилган битим) воқеалари мусулмон жамоасининг илк дипломатик муносабатлари рисолатнинг Макка давридаёқ йўлга қўйилишига замин бўлгани аниқланган;
ислом дини арконларидан ҳисобланган закот ибодати Мадина даврида фарз қилинган бўлса-да, жамиятдаги кучли табақаланишга барҳам бериш, заиф қатламни қўллаб-қувватлаш мақсадида рисолатнинг Макка давридаёқ кенг тарғиб қилингани “Марям” (مريم), “Муъминун” (المؤمنون), “Намл” (النمل), “Рум” (الروم), “Фуссилат” (فصّلت) сураларидаги жами 5 та оят орқали исботланган;
VII аср бошида Мадинада шаклланган илк ислом жамиятининг ҳуқуқий асоси бўлган 47 банддан иборат “Саҳифат ал-Мадина” (صحيفة المدينة) ҳужжатидаги фуқаролик ҳуқуқлари, молиявий масалалар ва динлараро муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ жами 18 та банди маккий оятлар кўрсатмалари асосида шакллантирилгани ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Пайғамбарлик рисолатининг Макка даврини тадқиқ этиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
VII аср бошида Мадинада шаклланган илк ислом жамиятининг ҳуқуқий асоси бўлган 47 банддан иборат “Саҳифат ал-Мадина” (صحيفة المدينة) ҳужжатидаги фуқаролик ҳуқуқлари, молиявий масалалар ва динлараро муносабатларни тартибга солиш билан боғлиқ жами 18 та банди маккий оятлар кўрсатмалари асосида шакллантирилгани аниқлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан буюртма асосида нашр этилган “Имом Абу Исо Муҳаммад Термизий” номли китоб мазмунига сингдирилган (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2020 йил 2 июль санасидаги 133-сон маълумотномаси). Натижада, Марказ маълумотлари Имом Термизий ва унинг “Шамоили Муҳаммадия” асари ҳақидаги билимлар билан бойитилган ҳамда аҳоли турли қатламларининг аждодлар мероси бўйича билим ва тасаввурларини оширишга хизмат қилган;
“Ҳизбу-т-таҳрир” ва сохта салафийлар томонидан илгари сурилаётган ислом таълимотида “ватан” (الوطن) тушунчаси йўқлиги хусусидаги иддаоларнинг асоссиз экани Пайғамбар (с.а.в.)нинг жонига суиқасд қилинмагунича Мадинага ҳижрат қилмаганлиги воқеаси ҳамда “Қасос” (القصص) сураси 85-оятда Маккага қайтиб келиши башорати берилгачгина у кишининг кўнгли таскин топгани ҳақидаги маълумотлар воситасида далиллангани хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази томонидан буюртма асосида чоп этилган “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш асослари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 июндаги 02-03/3805-сон маълумотномаси). Натижада, ислом тарихини кенгроқ тушуниш ҳамда холисона маълумотлар билан танишиш орқали талабалар ва жамият орасида диний бағрикенглик муҳитини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган;
ислом дини арконларидан ҳисобланган закот ибодати Мадина даврида фарз қилинган бўлса-да, жамиятдаги кучли табақаланишга барҳам бериш, заиф қатламни қўллаб-қувватлаш мақсадида рисолатнинг Макка давридаёқ кенг тарғиб қилингани “Марям” (مريم), “Намл” (النمل), “Фуссилат” (فصلت), “Муъминун” (المؤمنون), “Рум” (الروم) сураларидаги жами 5 та оят орқали исботлангани тўғрисидаги илмий хулосалардан буюртма асосида чоп этилган “Ислом ҳуқуқида никоҳ ва оилавий муносабатларнинг тарихий-назарий асослари” номли китоб мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 28 майдаги 02-09/1412-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолининг илк ислом даврида оилавий муносабатларни ўрнатиш тартиби ва аёллар ҳуқуқи борасидаги билимларининг янада бойишига ҳисса қўшилган;
ислом дини тарихига оид асл манбалардаги биринчи ва иккинчи Ҳабашистон ҳижратлари (الهجرة الي الحبشة – ҳозирги Эфиопия ҳудудига сафар) ҳамда Ақаба байъати (بيعة العقبة – мадиналик илк мусулмонлар билан тузилган битим) воқеалари мусулмон жамоасининг илк дипломатик муносабатлари рисолатнинг Макка давридаёқ йўлга қўйилишига замин бўлгани исботланган тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston tarixi» телеканалининг “Тақдимот” туркум кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 12 октябрдаги 01-40-949-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувлар мазмун-моҳиятини янада кенг очиб беришда, халққа соф ислом маърифатини етказишда, жамият орасида диний бағрикенглик муҳитини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish