Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Дилмурод Хурсановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуёш элементлари учун ноорганик ва органик яримўтказгич бирикмалар олиш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2749.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Каримов Маъсуд Убайдулла ўғли, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Баходир Элбекович, техника фанлари доктори, профессор; Мухиддинов Баҳодир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қуёш нурларига сезгир бўёқлардан қуёш элементларини олиш учун юқори ассимиляция коэффициентига эга, янги, самарали органик ва ноорганик яримўтказгич сезгир бўёқ моддалар олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анилин ва фталоцианин асосида PANI, SiРс, ZnРc, CuPc маркали қуёш нурларига сезгир яримўтказгич бўёқ моддалар олинган;
таркибида кремний, мис ва рух сақлаган сезгир бўёқ моддаларни олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
синтез қилинган таркибида кремний, мис ва рух сақлаган фталоцианин бўёқ моддаларнинг спектрофотометрик ва вольт-ампер таҳлил натижалари асосида фотосенсибилизаторлик хусусиятлари аниқланган;
oлинган бўёқ моддаларнинг кучланиш қийматлари SiРс<ZnРc<CuPc<PANI қатoрида oртиб бoриши ва ток кучи қийматлари SiРс>PANI>СuРс>ZnРc қатoрида камайиб бoриши аниқланган;
анилин ва фталоцианин асосида қуёш элементлари учун сезгир бўёқ моддалар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қуёш элементлари учун ноорганик ва органик яримўтказгич бирикмалар олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
анилин ва фталоцианин асосида қуёш нурларига сезгир бўёқларни ишлаб чиқариш технологияси “BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида амалиётга жорий қилинган (“BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 2022 йил 28 апрельдаги 33-сон маълумотномаси). Натижада, қуёш элементлари учун фотосенсибилизаторлик қобилияти юқори бўлган ПФ-ZnPc-115 маркали қуёш нурларига сезгир бўёқларни олиш имконини берган; 
анилин мономерлари ва фталоцианин асосида олинган бўёқ моддалар “BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида қуёш элементлари олишда амалиётга жорий қилинган (“BMAX BUILDING MATERIALS” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасининг 2022 йил 28 апрельдаги 33-сон маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган SiРс, ZnРc, CuPc, PANI маркали яримўтказгич бўёқ моддалар асосида фойдали иш коэффициенти 5-6 % бўлган учинчи авлод қуёш элементлари олиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish