Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Дилфуза Тулкуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ислом динидаги таъқиқларнинг ижтимоий аҳамияти», 24.00.03 – Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Isl26.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Аҳаджон Аҳмаджонович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.35/30.12.2019.IsI./Tar/F.57.01.
Расмий оппонентлар: Ражабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Ахмедов Бурхон Абдурахмонович, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ислом динидаги таъқиқларнинг инсон ижтимоий ва маънавий ҳаётига таъсирини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
динлардаги “tabu” (таъқиқлар) тушунчаси тарихан ўша динга эътиқод қилувчиларнинг минтақавий хусусиятларига асосан шакллангани боис маҳаллий динларда таъқиқлар табиатдаги жисмларнинг “муқаддас” санаш, эъзозлаш ҳамда улардан қўрқиш ҳиссига таянгани, бироқ монотеистик (яккухудолик) динлардаги таъқиқлар ҳудудий мансубликдан қатъи назар, Яратувчи олдидаги ҳисобдорликка асослангани исботланган;
“тақво” (التقوي – сақланиш, қўрқиш, эҳтиёт бўлиш) тушунчаси тарихий даврларда турлича талқин қилингани сабабли илк исломда “ўзини гуноҳ ва охират азобидан сақлаш” тарзида тушунилган бўлса, диний билимлар ривожланиши натижасида тасаввуфий тариқатлар уни “мубоҳ” (ихтиёрий) амалларни ҳам қилмаслик, деб қабул қилгани очиб берилган;
исломдаги таъқиқлар “усул ал-фиқҳ” олимлари томонидан Қуръон ва суннага асосан “беш мақсад” (المقاصد الخمسة – яъни инсон ҳаёти, ақли, насли, моли ва шаъни муҳофазаси) қоидасига биноан тизимлаштирилгани натижасида мусулмонлар ҳаётининг ҳар бир жабҳасида юзага келадиган масалаларни “машруъ” (шаръий) ва “ғайри машруъ” (ношаръий) сифатида таснифлаш имконияти мавжудлиги далилланган;
“ришва” (رشوة – порахўрлик) жамиятни кемирувчи иллат саналгани сабабли илк мусулмон жамоаси шаклланаётган Мадина даврининг ўзидаёқ Қуръони каримнинг икки йирик – Бақара (البقرة) 188 ва Моида сураси (المائدة) 42-оятлари билан таъқиқлангани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ислом динидаги таъқиқларнинг ижтимоий аҳамияти мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
динлардаги “tabu” (таъқиқлар) тушунчаси тарихан ўша динга эътиқод қилувчиларнинг минтақавий хусусиятларига асосан шакллангани боис маҳаллий динларда таъқиқлар табиатдаги жисмларнинг “муқаддас” санаш, эъзозлаш ҳамда улардан қўрқиш ҳиссига таянгани, бироқ монотеистик (яккухудолик) динлардаги таъқиқлар ҳудудий мансубликдан қатъи назар, Яратувчи олдидаги ҳисобдорликка асослангани исботлангани хусусидаги илмий хулосалардан “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтининг ЖҲБЛ 10-сонли “Оилавий ажралишларнинг омиллари ва оқибатлари таҳлили, уларни камайтириш бўйича таклифлар (чора-тадбирлар)” илмий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 28 июндаги 01-09/448-сон маълумотномаси). Натижада, ажрашиш олдида турган оилалар, никоҳ қуришга киришаётган ёшлар онгида оилавий ажримларнинг олдини олиш, эр-хотиннинг бу борадаги масъулияти тўғрисида диний кўрсатма ва таъқиқларни тушунтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда асосли манба бўлиб хизмат қилган;
“тақво” (التقوي – сақланиш, қўрқиш, эҳтиёт бўлиш) тушунчаси тарихий даврларда турлича талқин қилингани сабабли илк исломда “ўзини гуноҳ ва охират азобидан сақлаш” тарзида тушунилган бўлса, диний билимлар ривожланиши натижасида тасаввуфий тариқатлар уни “мубоҳ” (ихтиёрий) амалларни ҳам қилмаслик, деб қабул қилгани очиб берилгани хусусидаги илмий хулосалардан “Дунё бўйлаб” телеканали томонидан эфирга узатилган “Тунги туризм Ўзбекистонга керакми?” мавзусидаги тизимли кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 01 июлдаги 04-15/1301-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш жамиятда аҳолининг диний таъқиқлар, тақво, “ҳалол” ва “ҳаром” категориялари ҳақидаги билимларини юксалтириш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилган;
исломдаги таъқиқлар “усул ал-фиқҳ” олимлари томонидан Қуръон ва суннага асосан “беш мақсад” (المقاصد الخمسة – яъни инсон ҳаёти, ақли, насли, моли ва шаъни муҳофазаси) қоидасига биноан тизимлаштирилгани натижасида мусулмонлар ҳаётининг ҳар бир жабҳасида юзага келадиган масалаларни “машруъ” (шаръий) ва “ғойри машруъ” (ношаръий) сифатида таснифлаш имконияти мавжудлиги далилланганига оид илмий хулосалардан ПЗ-20170930317 – “Глобаллашув жараёнида экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолган кишиларни ижтимоий реабилитация қилиш” номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 6 июлдаги 02-03/4312-сон маълумотномаси). Натижада, ислом таълимотида таъқиқларнинг ижтимоий аҳамияти, шахс ва жамият маънавий камолоти, тарбиясини мустахкамлашдаги роли ҳақидаги маълумотларнинг илмий жамоатчиликка етиб боришига хизмат қилган;
“ришва” (رشوة – порахўрлик) жамиятни кемирувчи иллат саналгани сабабли илк мусулмон жамоаси шаклланаётган Мадина даврининг ўзидаёқ Қуръони каримнинг икки йирик – Бақара (البقرة) 188 ва Моида сураси (المائدة) 42-оятлари билан таъқиқлангани аниқлангани хусусидаги илмий хулосалар буюртма асосида тайёрланган Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Киберхавфсизлик маркази тўғриси”даги Низом ҳамда “Терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг самарали чора-тадбирлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 23 июндаги 17/3-2146-сон маълумотномаси). Натижада, бу коррупцияга қарши кураш, ушбу иллатнинг жамият ва шахс ҳаётига хавф солувчи оқибатларининг диний жиҳатларини жамоатчиликка тушунтириш, мазкур масалалар юзасидан ички ишлар органлари ходимлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксалишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish