Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамидов Нурмуҳаммад Ориф ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Айрим трансмиллий уюшган жиноятлар учун жавобгарлик: жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлар», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu445
Илмий раҳбар: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Кабулов Рустам; юридик фанлар номзоди Мухторов Нодиржон Илхомжонович.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади айрим трансмиллий уюшган жиноятларни квалификация қилиш ҳамда жавобгарликни, соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани, жиноят ҳуқуқи ва криминология назариясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гиёҳвандлик воситалари аналогларини божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жиноятининг таркибини ташкил қилиши лозимлиги асослантирилган;
гиёҳвандлик воситалари аналоглари таъсирида жиноят содир этилиши жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши зарурлиги асослантирилган;
молиявий операциялар ўтказиш ёки битим тузиш орқали содир этилган жиноий даромадларни легаллаштириш фаолиятининг тугалланиш вақтини белгилашга оид Олий суд Пленуми қарори тушунтириши берилиши лозимлиги асослантирилган;
терроризмни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарликни белгилаш зарурлиги асослантирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трансмиллий жиноятлар учун жиноий жавобгарликни такомиллаштиришни тадқиқ этиш натижалари асосида:
терроризмни молиялаштириш учун жиноий жавобгарликни белгилаш лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1553-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари Қўмитасининг 2021 йил 12 январдаги 06/1-05-3703-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият терроризмни молиялаштириш сифатида баҳоланиб, бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;
контрабанда жиноятида нафақат гиёҳвандлик воситалари, балки уларнинг аналоглари ҳам жиноят предмети сифатида жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмида, Жиноят кодексининг Саккизинчи бўлимида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 12/21-44-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар гиёҳвандлик воситаларининг аналогларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда сифатида баҳоланиб, жиноий жавобгарлик белгиланишига ҳамда жиноят қонунчилигига гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари тушунчасини киритишга хизмат қилган;
гиёҳвандлик воситалари билан бир қаторда уларнинг аналоглари таъсирида жиноят содир этишнинг жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши кераклиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 56-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 16 ноябрдаги 12/21-44-сон далолатномаси). Ушбу таклиф гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятларнинг тўғри квалификация қилинишига ва адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган.
молиявий операциялар ўтказиш орқали даромадларни легаллаштириш мақсадида шахс жиноий йўл билан топилган пул маблағларидан товарлар учун ҳисоб-китоб қилиш ёки майдалашда фойдаланган ёхуд пул маблағларини ўтказиш ҳақида банкка фармойиш тақдим этган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланиши, шунингдек даромадларни легаллаштириш битим тузиш орқали амалга оширилганида, жиноят айбдор шахс томонидан битим натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми бажарилган ёки ҳуқуқларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмидан фойдаланган пайтдан бошлаб тугалланган деб ҳисобланиши тўғрисидаги таклифлар 2021 йил 10 июндаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 23-сон қарорига асосан 2011 йил 11 февралдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги 1-сонли қарорининг 3.1. бандида ўз аксини  топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 25 ноябрдаги 11-73-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни тўғри квалификация қилиш ва қилмишнинг тугалланган вақтини аниқлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish