Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуридинов Абдумалик Мукаранқуловичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзада вилтни қўзғатувчи айрим тупроқ патогенларига бардошли янги селекцион ашёларни яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Qx75.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедов Жамолхон Хўжахонович, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.QX.13.01.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти: ғўзанинг “Пахтакор-1” нави (№NAP00140), “ЎзПИТИ-102” нави (№NAP00191), “ЎзПИТИ-103” нави (№NAP00315). Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 7 декабрдаги 01-11/3081, 01-11/3085 ва 01-11/3091-сонли хулосалари.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тур ичида диаллел ва мураккаб дурагайлаш асосида ихчам тупли, тезпишар, серҳосил, тола чиқиши ва сифати юқори, вилт касаллигини қўзғатувчи айрим тупроқ патогенларига  бардошли ғўзанинг янги селекцион ашёларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб тезпишар, хосилдор, вилтга бардошли навларни яратишда тур ичида диаллел ва мураккаб дурагайлаш асосида чатиштириш услублари юқори самарали эканлиги аниқланган;
ғўзанинг Пахтакор-1, УзПИТИ-102 ва УзПИТИ-103 навларида тезпишарлик, маҳсулдорлик, тола чиқиши ва сифати юқорилиги, машинабоблиги ва вилт касаллигига бардошлилик хусусиятлари мавжудлиги аниқланган;
янги яратилган ўрта толали Пахтакор-1, УзПИТИ-102 ва УзПИТИ-103 ғўза навлари Республикамизнинг Жиззах, Фарғона, Тошкент ва Сирдарё вилоятларининг турли тупроқ-иқлим шароитларида етиштиришга мослиги, улардан районлашган АН-Баёвут-2 ва C-6524 навларига нисбатан эрта ва сифатли ҳосил олиниши, бошқа навларга нисбатан ҳосилдорлиги 5-10 ц/га юқори эканлиги, тола сифати тўқимачилик саноати талабларига тўлиқ жавоб бериши билан бошқа навлардан устунлиги исботланган; 
ғўзанинг G.hirsutum L. турига мансуб ихчам, тезпишар, маҳсулдорлиги юқори ва вилт касаллигига бардошли Пахтакор-1, УзПИТИ-102 ва УзПИТИ-103 навлари яратилиб, Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
G.hirsutum L. турига мансуб ғўза навлари селекциясида тур ичида диаллел ва мураккаб дурагайлаш самарадорлиги бўйича олинган натижалар асосида: 
ғўзанинг ўрта толали, тезпишарлиги 118-120 кун, ҳосилдорлиги 40-45 ц/га, кўсагининг вазни-5,5-5,6 г., микронейри-4,4-4,5, тола узунлиги–33,5-34,0 мм, тола чиқими–38,0-39,0 %, толанинг узилиш узунлиги 28,2-28,5 г.к./текс, тола сифати IV-типга мансуб вилтга чидамли Пахтакор-1 нави яратилиб, районлаштирилган “Пахтакор-1” ғўза нави Жиззах вилоятида 4750 гектар майдонда жорий этилган ва “Пахтакор-1” навига ИМА томонидан патент берилган (№NAP00140) (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/020-5033-сон маълумотномаси). Натижада тезпишар, ихчам тупли, машина теримига мос, серҳосил, вилт касаллигига бардошли Пахтакор-1 нави экилган майдонларда ўртача 35,2-40,3 ц/га ҳосил олиниб, 4,3 млн. сўм/га. иқтисодий самарадорликка эришилган; 
ғўзанинг ўрта толали, тезпишарлиги 117-120 кун, ҳосилдорлиги 38-40 ц/га, кўсагининг вазни-6,1-6,4 г., микронейри- 4,3-4,5, тола узунлиги–33,5-34,0 мм, тола чиқими–37,0-38,0 %, толанинг узилиш узунлиги 28,3-28,5 г.к./текс, тола сифати IV-типга мансуб вилтга чидамли УзПИТИ-102 нави яратилиб, янги “ЎзПИТИ-102” ғўза нави Тошкент вилоятида 285 гектар майдонда жорий этилган ва “ЎзПИТИ-102” навига ИМА томонидан патент берилган (№NAP00191) (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/020-5033-сон маълумотномаси). Натижада тезпишар, ихчам тупли, машина теримига мос, серҳосил, вилт касаллигига бардошли УзПИТИ-102 нави экилган майдонларда ўртача 35,0-40,0 ц/га ҳосил олиниб, 6,3 млн. сўм/га. иқтисодий самарадорликка эришилган; 
ғўзанинг ўрта толали, тезпишарлиги 117-120 кун, ҳосилдорлиги 40-45 ц/га, кўсагининг вазни-5,9-6,1 г., микронейри-4,2-4,4 тола узунлиги–33,5-34,0 мм, тола чиқими–37,0-38,0 %, толанинг узилиш узунлиги 28,2-28,6 г.к./текс, тола сифати IV-типга мансуб вилтга чидамли УзПИТИ-103 нави яратилиб, истиқболли “ЎзПИТИ-103” ғўза нави Тошкент вилоятида 2545 гектар майдонда жорий этилган ҳамда “ЎзПИТИ-103” навига ИМА томонидан патент берилган (№NAP00315) (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/020-5033-сон маълумотномаси). Натижада тезпишар, ихчам тупли, машина теримига мос, серҳосил, вилт касаллигига бардошли УзПИТИ-103 нави экилган майдонларда ўртача 35,0-42,0 ц/га ҳосил олиниб, 6,4 млн. сўм/га. иқтисодий самарадорликка эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish