Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Кахрамон Нозимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда кичик шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмасини бошқариш ва ривожлантириш механизмлари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/S63.
Илмий раҳбар: Матибаев Тaспoлат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Абдусалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Мухтаров Азамат, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда кичик шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмасини бошқариш ва уни ривожлантириш механизмларида юзага келаётган кичик шаҳарлар инфратузилмасини самарали бошқаришнинг социологик имкониятларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик шаҳарлар ижтимоий инфратузилмасини бошқаришда П.Бурдьенинг ижтимоий соҳалар назарияси, ривожлантиришда Э.Гидденснинг тизимли функционализми, ижтимоий фаолликни оширишда П.Сорокиннинг ижтимоий ҳаракатчанлик назарияси орқали аҳолининг статик, функционал, тадрижий, социологик жиҳатлари аниқланган; 
кичик шаҳарлардаги микромуҳит (оила, маҳалла, таълим муассасалари)нинг объектив параметрлари (бошқарув фаолиятини амалга ошириш) орқали шахс ижтимоийлашувининг ўзига хос хусусиятлари инсоннинг шахсий ва ижтимоий фаолият субъекти эканлиги очиб берилган;
кичик шаҳарларнинг маданий салоҳиятини ривожлантиришга доир   инвестициялар киритиш, шаҳарлараро ўзаро ҳамкорлик орқали социал структурасини кучайтириш, социомаданий муҳит самарадорлигини оширишга қаратилган прагматик лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурати асосланган;  
катта ва кичик шаҳарлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда қўшма таълимни жорий этиш орқали инсон капиталини ривожлантириш, шаҳар маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, меҳнат ва маиший мобиллигини таъминлаш асослантирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистонда кичик шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмасини бошқариш ва ривожлантириш механизмлари муаммосини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик шаҳарлар ижтимоий инфратузилмасини бошқаришда П.Бурдьенинг ижтимоий соҳалар назарияси, ривожлантиришда Э.Гидденснинг тизимли функционализми, ижтимоий фаолликни оширишда П.Сорокиннинг ижтимоий ҳаракатчанлик назарияси орқали аҳолининг статик, функционал, тадрижий, социологик жиҳатлари аниқланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2021 йилдаги чора-тадбирлар режасидаги 4-йўналишга қўшимча 5а-банди «Ҳудудлардаги шаҳарлар ва кичик шаҳарларни ижтимоий инфратузилмаларини бошқаришда кадрлар компетенциясини таҳлил қилиш», 6а-банди «Ҳудудлардаги ижтимоий инфратузилма объектлари фаолиятидаги самарадорлик ва натижадорликни баҳолаш» каби бандлар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2021 йил 27 декабрдаги №04/3-02-41-сонли маълумотномаси). Натижалар қўмитанинг шаҳарсозликка доир қонунчилик нормаларини ўрганишда, мониторинг олиб бориш ва тегишли хулоса тайёрлашда ўз самарадорлигини кўрсатган;
кичик шаҳарлардаги микромуҳит (оила, маҳалла, таълим муассасалари)нинг объектив параметрлари (бошқарув фаолиятини амалга ошириш) орқали шахс ижтимоийлашувининг ўзига хос хусусиятлари инсоннинг шахсий ва ижтимоий фаолият субъекти эканлиги очиб берилганлигига оид маълумотидан Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2019 йилда «Ўзбекистон замонавий жамиятининг ижтимоий таркиби ва ижтимоий стратификацияси» мавзусида ўтказилган социологик тадқиқотлардаги анкетада «А» блокида 6 та, «В» блокида 2 та, «С» блокида 2 та, «Е» блокида 2 та, «F» блокида 4 та, «H» блокида 2 та саволларни жами 18 та саволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 30 июндаги №01-3/260-сон маълумотномаси). Натижалар кичик шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмасини бошқаришда инсон капиталини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини кўтариш, кайфиятини аниқлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, мониторингини олиб бориш имконини берган;
кичик шаҳарларнинг маданий салоҳиятини ривожлантиришга доир   инвестициялар киритиш, шаҳарлараро ўзаро ҳамкорлик орқали социал структурасини кучайтириш, социомаданий муҳит самарадорлигини оширишга қаратилган прагматик лойиҳаларни ишлаб чиқиш зарурати асосланганлигига оид маълумотидан Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Сиёсий кенгаши томонидан партиянинг сайловолди дастуридаги 2-йўналишда 26-хатбошисидаги шаҳарларда тиббиёт муассасалари фаолиятини ислоҳ қилишга доир «Ақлли тиббиёт» амалиётини жорий қилиш ва 4-йўналиши 25, 27, 33, 37-хатбошисидаги кичик шаҳарлар ижтимоий инфратузилмасини бошқариш механизмларини такомиллаштиришга доир бандлар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2021 йил 23 декабрдаги №01-04/465-сон далолатномаси). Натижада, ижтимоий-маданий объектларни бунёд этиш, интеллектуал хизматларни жонлантириш, соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда, тегишли таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
катта ва кичик шаҳарлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда қўшма таълимни жорий этиш орқали инсон капиталини ривожлантириш, шаҳар маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, меҳнат ва маиший мобиллигини таъминлаш асосланганлигига оид таклифидан Ўзбекистон Экологик партияси дастурининг олтинчи «Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш» йўналишида Соғлиқни сақлаш бўлимининг 6-хатбошисини, Таълим соҳасидаги бўлимининг 6-хатбошисини, Илм-фан соҳасида бўлимнинг 6-хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Экологик партиясининг 2021 йил 24 декабрдаги №12/626 сон маълумотномаси). Натижалар кичик шаҳарларнинг ижтимоий инфратузилмаларини таснифлаш ва баҳолашга ҳамда ҳолатини яхшилашга доир маҳаллий Кенгашлар сессияларига элликдан ортиқ масалалар киритилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish