Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинова Дилфуза Зарип қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефт ва газ саноати ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган технологик сувларни оғир тузлардан тозалашнинг янги самарадор технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Т977.
Илмий раҳбар: Юсупов Фарҳод Маҳкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Ойбек Каримович, кимё фанлари доктори, профессор; Жумаева Дилноза Жураевна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поливинилхлорид асосида олинган янги турдаги сулфокатионитлар ёрдамида саноат оқова сувларини юмшатиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларнинг асосий физик-кимёвий ва сорбцион хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катионит олиш учун ПВХ ва концентрланган сульфат кислота хомашё сифатида танлаб олинган ва сулфолаш реакцияси учун реагентларнинг мақбул масса нисбатлари (1:4) аниқланган;
сулфолаш реакцияси ҳарорати ва вақтининг ҳосил бўладиган сулфокатионит хоссаларига таъсири ўрганилган ҳамда сулфолаш 105ºC да 4 соат олиб борилганда юқори сорбцион хусусиятларга эга бўлган сулфокатионит олиниши аниқланган;
олинган сулфокатионитнинг Cа2+ ва Мg2+ ионлари бўйича  динамик алмашинув сиғими 40 ºC ҳароратда C=0,05 Н ли эритмада мос равишда 20 ва 16 мг-экв/гр га тенг бўлиши аниқланган;
ПВХни сулфолаш натижасида олинган янги КП-1 сулфокатионит ёрдамида саноат айланма сувларини Cа2+ ва Мg2+ ионларидан тозалаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ПВХни концентрланган сульфат кислота билан сулфолаш ёрдамида сулфокатионит ишлаб чиқариш ва унинг сорбцион хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат оқова сувларини юмшатиш учун КП-1 маркали сулфокатионит учун техник шарт «Ўзбекнефтегаз» АЖ Муборак ГҚИЗ билан келишилган ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тамонидан тасдиқланган (Тс 23766064-10:2021). Мазкур техник шарт маҳсулотнинг сифати ва технологик жараёнини назорат қилиш имконини берган;
ПВХ ва концентрланган сульфат кислота ёрдамида саноат оқова сувларини юмшатиш учун сулфокатионит олиш технологияси «Муборак ГҚИЗ» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 19 октябрдаги 03-17-5/157-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик алмаштириш қувурларида қуйқа ҳосил бўлишини олдини олиш,  иссиқлик аламашиниш қувурларининг ишлаш вақтини узайтириш ва саноат сувларини қайта ишлатиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish