Sayt test rejimida ishlamoqda

Негматуллоев Зафарджон Турдибековичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сув  омборлари  қувурларининг  хавфсиз ишлашини моделлаштиришда информацион технологияларни қўллаш”,05.09.07-“Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T1806
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Худайкулов Савет Ишанкулович техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович – “Қарши мухандислик - иқтисодиёт институти” техника фанлари доктори, профессор, Раҳимов  Қудратулло  Тошботирович- “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси доценти, т.ф.н.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув омборлари қувурларида вужудга келадиган пульсацияли ва кавитацияли тебраниш жараёнларини гидравлик хисоблаш усулларини такомиллаштириш,  алгоритмлари ва дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксперементал тадқиқотлар асосида сув омборлари тўғонларидаги босимли қувурларида пульсацияли ва кавитацияли тебраниш жараёнларининг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
босимли қувурлардаги оқим ҳаракатини математик моделлаштириш ва сонли усуллар асосида кавитацияли жараёнларини  ифодаловчи тенгламаларини ечиш усуллари такомиллаштиришган;
сув омборлари тўғонларининг босимли сув чиқарувчи қувурдаги конуссимон  ва ясси затворлар ҳолатини бошқариш асосида пульсация ва кавитация жараёнларини салбий таъсирларини камайтириш усуллари такомиллаштирилган;
сув омборларида сув чиқарувчи босимли қувурларидаги гидравлик жараёнларни моделлаштириш асосида босим градиентини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув омборлари қувурларининг ҳавфсиз, тебранишсиз, ишлашини моделлаштиришда ахборот технологияларини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қувурдаги конуссимон затвор орқали гидравлик тизимларнинг махсус тури, суюқликнинг тебранишсиз оқим шартлари, асосий сув чиқариш мосламасининг гидравлик модели, аналитик ва сонли ҳисоблаш алгоритмлари, ҳамда дастурий восита Жиззах сув омбори сув чиқариш қувурларидаги кавитациянинг бошланиш вақтини ҳисоблаш ва бошоратлашда жорий қилинган, (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги YB 47560438-сон  маълумотномаси). Натижада сув ташламаларидан фойдаланиш амалиётида тебраниш бошланишининг β>0,85 босқичида,  оқим тезлиги 1,54 м/с гача ва бетон қопламаларининг сиқилувчанлик мустаҳкамлиги R≥7 МПа бўлганда, тебраниш кузатилиш вақтини башоратлаш ҳамда ҳисоблаш аниқлигини оширишда иқтисодий самарадорликни 22% га ошириш имконияти яратилган;
қувурдаги конуссимон затвор орқали гидравлик тизимларнинг махсус тури, суюқликнинг тебранишсиз оқим шартлари, асосий сув чиқариш мосламасининг гидравлик модели, аналитик ва сонли ҳисоблаш алгоритмлари, ҳамда дастурий восита Жиззах сув омбори сув чиқариш қувурларидаги кавитациянинг бошланиш вақтини ҳисоблаш ва бошоратлашда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги YB 47560438-сон  маълумотномаси). Натижада сув ташламаларидан фойдаланиш амалиётида тебраниш бошланишининг β>0,85 босқичида,  оқим тезлиги 1,54 м/с гача ва бетон қопламаларининг сиқилувчанлик мустаҳкамлиги R≥7 МПа бўлганда, тебраниш кузатилиш вақтини башоратлаш ҳамда ҳисоблаш аниқлигини оширишда иқтисодий самарадорликни 22% га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish