Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Адҳамжон Ҳамдамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Композит материалли суғориш новларини конструкцияси ва тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш”, 05.09.06-“Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2210
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Махмудов Илхомжон Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: 
Хўжакулов Рустам – техника фанлари доктори, профессор. 
Рустамов Шерзод Рустамович –  техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Полиэфир смоласи асосида композит материаллар таркибини, композит материалли суғориш новлари конструкцияси ва тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экспериментал ва назарий тадқиқотлар асосида турли динамик юкламалар таъсиридаги композит материаллардан тайёрланган суғориш новларининг нисбий диформацияланиш параметрларини ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
Шеффе формуласи асосида полиэфир смоласидан тайёрланадиган композит материалнинг мақбул таркибини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
Вольтер-Фреше интеграл қаторидан фойдаланган ҳолда турли ностационар динамик омиллар таъсирида полиэфир смоласидан тайёрланган композит материалларнинг хоссалари динамикасини характерловчи мезонлари ишлаб чиқилган;
металл қолип (оснастка) ва композит материаллар таркибини такомиллаштириш асосида ЛК-60, ЛК-80, ЛК-100 туридаги композит новларни тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полиэфир смолали композит материаллар таркибини, композит материалли суғориш новлари конструкцияси ва тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш асосида:
композит материалнинг мақбул таркибини такомиллаштириш асосида ЛК-60, ЛК-80, ЛК-100 туридаги композит новларни тайёрлаш технологияси Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги WB25546857 рақамли маълумотномаси); Натижада ирригация каналлари ва хўжалик ички ариқларда сув ресурсларини йўқолишлари 15-17% фоизга гача камайтириш имконини берган;
полиэфир смоласи асосида тайёрланган композит материалларнинг динамик омиллар таъсиридаги физик-механик хоссаларини ўзгариш  мезонлари ҳамда ЛК-60, ЛК-80, ЛК-100 туридаги композит новларни тайёрлашнинг саноат намунаси Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги WB25546857 рақамли маълумотномаси); Натижада ирригация каналлари ва хўжалик ички ариқларда сув ресурсларини йўқолишлари 15-17% фоизга гача камайтириш имконини берган;
полиэфир смоласи асосидаги композитлардан тайёрланган ЛК-60, ЛК-80 ва ЛК-100 туридаги суғориш новларининг техник шарти Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қурилиш инвест корхоналари фаолиятига фаолиятига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги WB25546857 рақамли маълумотномаси); Натижада ирригация каналлари ва хўжалик ички ариқларда сув ресурсларини йўқолишлари 15-17% фоизга гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish