Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзымбетов Алишер Жолымбетовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Оролбўйи суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш» (Хўжайли ва Тахиатош туманлари мисолида)”, 06.01.03 - Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Qx693.
Илмий раҳбар: Раупова Нодира Бахромовна, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Мазиров Михаил Арнольдович, биология фанлари доктори, профессор; Холиқулов Шодиқул Турдиқулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жанубий Оролбўйи ҳудуди суғориладиган тупроқларини экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини тиклаш ва оширишда ноанъанавий ўғитлардан фойдаланишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жанубий Оролбўйи суғориладиган тупроқларида ўзига хос (саҳроланиш, шўрҳоқланиш, дегумификация) деградация жараёнлари кечаётганлиги аниқланган;
минерал ўғитларни N250P175K125 кг/га меъёрини 25 фоизга камайтириб (N185P130K90) ноанъанавий ўғитлардан глауконит ва глаукофосни 600 кг/га меъёрда қўллаш, тупроқ ҳажм оғирлигини 0,3-0,4 г/см3 га камайтириши ва минерал ўғит қўлланилганга нисбатан намлик тартиботини 30-35 фоизга яхшилаши асосланган;
глауконит глаукофосга нисбатан тупроқда 6-7 фоиз кўпроқ ил заррачаларига бирикиши ҳисобига, туз тўпланиш ва иккиламчи шўрланишни олдини олиб, туз тўпланишини 0,080-0,110 фоизга, иккиламчи шўрланишни 0,016-0,019 фоизга камайтириши исботланган;
минерал ўғитларга нисбатан минерал + ноанъанавий (глауконит глаукофос) ўғитларни биргаликда қўлланилиши гумус миқдорини 0,04-0,08 фоизга, фосфорни 7-8 фоизга, калийни 10-12 фоизга юқори бўлиши исботланган;
суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқларга минерал ва ноанъанавий ўғитларни N185P130K90 + глаукофос 600 кг/га миқдорларда қўлланилиши пахтадан қўшимча 2,3 ц/га ҳосил олиш имконини бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Оролбўйи суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Эффективность применения местных минеральных агроруд в условиях засоленных земель Каракалпакстана» тавсияномаси ишлаб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий қилинган. (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 02/05-2819-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг шўрланган, суғориладиган тупроқлар экологик-мелиоратив ҳолати ва унумдорлигини яхшилаш, ғўза ўсиб-ривожланиши ва ҳосилдорлигини оширишда ноанъанавий ўғитлардан фойдаланишни такомиллаштиришда илмий асосдаги қўлланма сифатида хизмат қилган;
Хўжайли тумани ҳудудидаги Ойбек, Қорақалпоғистон, Ахунбобоев, Амударё, П.Халмуратов номли массивларидаги 3458,7 гектар ва Тахиатош тумани Азатлық, Найман, Хамза номидаги массивлардаги 1527,65 гектар суғориладиган тупроқлари учун ArcGIS дастури асосида тупроқ механик таркиби, шўрланиш, гумус ва озиқа моддалари билан таъминланиши бўйича тупроқ хаританомалари тузилган ва жами 4986,35 га ер майдонида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 02/05-2819-сон маьлумотномаси). Натижада, ушбу хаританомалар тупроқларга минерал ўғитларни тўғри қўллаш, шўр ювиш ва агротехник тадбирларни тўғри бажариш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish