Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Акром Акмаловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳкумлар билан муомалада бўлишнинг халқаро андозалари ва Ўзбекистоннинг жиноят-ижроия сиёсати», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят ижроия-ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu716. 
Илмий раҳбар: Ахраров Бахром Джаббарович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 32/30.12.2020.Yu/74.01.
Расмий оппонентлар: Тахиров Фарход, юридик фанлар доктори, профессор; Усмонов Дониёр Махмудович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат юридик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади маҳкумлар билан муомалада бўлишнинг халқаро андозалари ва Ўзбекистоннинг жиноят-ижроия сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“жиноят-ижроия сиёсати” тушунчасига “давлатнинг жазони ижро этиш соҳасидаги фаолияти мақсадлари, принциплари, стратегияси, асосий йўналишларини ҳамда жазони ўташнинг асосий шакл ва усулларини белгилаб беради” мазмунида муаллифлик таърифи ишлаб чиқилган;
маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳар йили камида икки марта, шунингдек байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилиши, маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги жазони ижро этиш муассасасида тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилиши асосланган;
жазони ижро этиш муассасаси ёки органи бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани (хабарни) кўриб чиқиши ва маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида уч сутка ичида қарор қабул қилиши, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор дарҳол қабул қилиниши лозимлиги асослаб берилган;
жазони ижро этиш муассасасида хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ёки уларни қўллашни рад этиш ҳақидаги қарор устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкинлиги, шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозимлиги асослаб берилган;
бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг бола ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халқаро стандартларни қонун ҳужжатларига татбиқ этиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бола ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ вазифасини белгилаш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳкумлар билан муомалада бўлишнинг халқаро андозалари ва Ўзбекистоннинг жиноят-ижроия сиёсати бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари қуйидагиларда фойдаланилган:
“жиноят-ижроия сиёсати” тушунчасига “давлатнинг жазони ижро этиш соҳасидаги фаолияти мақсадлари, принциплари, стратегияси, асосий йўналишларини ҳамда жазони ўташнинг асосий шакл ва усулларини белгилаб беради” мазмунида берилган муаллифлик таърифи “Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси” дарслиги ва “Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси” ўқув қўлланмасида ўз ифодасини топган бўлиб, ИИВ Академияси ўқув жараёнида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг 2022 йил 21 апрелдаги далолатномаси). Ушбу нашрлар таълим жараёнини услубий таъминлашга хизмат қилган;
маҳкумларга нисбатан рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳар йили камида икки марта, шунингдек байрам кунлари муносабати билан кўриб чиқилиши, маҳкумларни рағбатлантириш масалалари, шу жумладан қўлланилаётган рағбатлантириш чораларининг Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган мезонларга мувофиқлиги жазони ижро этиш муассасасида тузилган комиссия томонидан кўриб чиқилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 июндаги ЎРҚ–625-сон Қонуни 1-моддасининг 6-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 18.02.2022 йилдаги 06/1-05/771-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
жазони ижро этиш муассасаси ёки органи бошлиғи шахсий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги аризани (хабарни) кўриб чиқиши ва маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисида ёхуд уларни қўллашни рад этиш ҳақида уч сутка ичида қарор қабул қилиши, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда маҳкумга нисбатан хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор дарҳол қабул қилиниши лозимлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 июндаги ЎРҚ–625-сон Қонуни 1-моддасининг 1-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 19 февралдаги 06/1-05/772-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
жазони ижро этиш муассасасида хавфсизлик чораларини қўллаш тўғрисидаги ёки уларни қўллашни рад этиш ҳақидаги қарор устидан юқори турувчи органга, прокурорга ёки судга шикоят қилиниши мумкинлиги, шикоят берилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида кўриб чиқилиши лозимлиги хусусидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 июндаги ЎРҚ–625-сон Қонуни 1-моддасининг 1-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 19 февралдаги 06/1-05/772-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг бола ҳуқуқлари ва эркинликларига оид халқаро стандартларни қонун ҳужжатларига татбиқ этиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бола ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ вазифасини белгилаш лозимлиги билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 29 майдаги ПҚ-4736-сон Қарорининг 2-банди, еттинчи хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2021 йил 18 апрелдаги 02-07/286-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish