Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкарова Дилноза Топтиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пилла чувиш корхоналарининг энергия истеъмоли меъёрини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т1968.
Илмий раҳбар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси энергетика муаммолари института хузуридаги DSC.02/30.12.2021.T.143.01
Расмий оппонентлар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Икромжон Усмонович, (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик – технология институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пилла чувиш корхоналарининг энергия истеъмоли меъёрини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш орқали энергия ҳамда ресурсларни тежаш масалаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пилла чувиш корхоналарининг энергия истеъмоли меъёрини ҳисоблаш усули пиллани дастлабки қайта ишлашдаги электр юкламаларни чувиш тезлигига мувофиқ ростлашни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
энергия истеъмоли кўрсаткичларини прогнозлаш ва солиштирма қийматларини ҳисоблаш ифодалари пилла чувишнинг энерготехнологик схемаси асосида ишлаб чиқилган;
пилла чувиш корхоналарининг энергия самарадорлигини назорат қилиш ва бошқариш тизимининг математик модели энергетик сарфлар ва тежамкорлик потенциалини ҳисобга олиб яратилган;
пилла чувиш машинасининг асинхрон электр юритмасини частотавий ростлашни эътиборга олган ҳолда, ипак сифатини оширувчи энергия ва ресурс тежамкор иш режимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Пилла чувиш корхоналарининг энергия истеъмоли меъёрини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолини меъёрлаш, прогнозлаш, энергия кўрсаткичларини баҳолаш усуллари ва ипакчилик корхоналарида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, ипак чувиш асосий технологик механизмларининг электр юкламалари ва энергия сарфи режимлари бўйича “NURLI TONG SILK” МЧЖ ва “VODIL IPAK YIGIRUV” МЧЖ корхоналари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 27 июлдаги 4-2/1144-сон маълумотномаси). Илмий изланишлар натижасида энергия кўрсаткичларини аниқ ҳисоблаш ва таҳлил қилишни амалга ошириш имкони яратиш мумкин бўлган ушбу корхоналарнинг иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқариш ҳажмига мос равишда 1,07 ... 1,15 марта кўпайтиришга эришилган; 
ипак чувиш машиналарининг тўғридан-тўғри рақамли бошқариш ва тежамкор хусусиятларга эга асинхрон электр юритмасини такомиллаштириш асосида амалга ошириладиган энергия ва ресурс самарадор режимлари “NURLI TONG SILK” МЧЖ ва “VODIL IPAK YIGIRUV” МЧЖ корхоналарида жорий этилган. (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 27-июлдаги 4-2/1144-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари чувиш тезлиги икки баравар ўзгаришининг хом ипак ипини чиқишига таъсир этмаслигига, йиллик энергия истеъмолини ўртача 11 фоизга камайишига ҳамда такомиллаштирилган электр юритманинг нархини хорижий аналогларидан 1,5 баравар арзонлаштирилишига имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish