Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубджанов Равшан Рахимджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Метаболик синдромли қўл-оёқларининг узун суяклари синган беморларни ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib368.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Мирамонов Александр Михайлович, тиббиёт фанлари доктори (Россия Федерацияси); Дурсунов Ахмат Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Олмаота давлат врачлар малакасини ошириш институти (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади метаболик синдром холатида узун суяклар синишларини дифференциялашган хирургик ёндашув орқали даволаш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оёқ-қўл суяклари синишлари бўлган беморларда метаболик синдромнинг коморбидлик категорияси ва потенциал асоратлар ривожланиши хавфини аниқлаш номограммасига асосланган  хирургик даволаш тактикаси ишлаб чиқилган;
оёқ-қўл суяклари синишлари бўлган беморларда артериал босимнинг гипер-, гипо- ва эукинетик турлари, ёш, тана вазни индексининг семизлик даражаси, қондаги қанд миқдорининг 6,1 ммоль/лдан юыори гликемик холати каби асоратлар ривожланишининг категорияларга ажратилган хавф параметрлари аниқланган;
беморнинг умумий холати хамда нишон-органларнинг шикастланиш даражаси, бемор ёши, асоратлар потенциал хавфининг мавжудлиги ва уларнинг биргаликда кечиши даражасини аниқлаш ёрдамида диагностика ва прогнозлаш тактикаси асосланган;
инсулинрезистентлик гликемия даражасига ва артериал босимнинг гипер-, гипо- ва эукинетик турларини инобатга олган холда селектив агонистлар ва қисқа таъсирли адреноблокаторлар ёрдамида коррекция қилиш тактикаси асосланган ва оёқ-қўл узун суяклари синишларини даволашда унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Метаболик синдромли оёқ узун суяклари синишлари  бўлган беморларда диагностика ва даволашни такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: 
метаболик синдромли оёқ узун суяклари синишлари бўлган беморларда хирургик даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Метаболик синдромли беморларда оёқ узун суяклари синишларини хирургик даволаш тактикасини танлаш усули» номли Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 06614, 17.11.2021 й.). Олинган натижалар беморларда коморбидлик категориясини хисобга олган холда суяк синишларини хирургик даволаш усулини тўғри танлашга ва оёқлар функциясини тиклаш натижаларини яхшилашга имкон берган;
метаболик синдромли оёқ узун суяклари синишлари бўлган беморларда диагностика ва хирургик даволаш усулларини танлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Метаболик синдром холатида узун суяклар синишларини хирургик даволаш» номли услубий тавсиянома (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрелдаги 8н-д/68-сон маълумотномаси). Олинган натижалар беморларда интра- ва постоперацион асоратларни камайтиришга ёрдам берувчи дифференциалланган ёндашувни қўллаш учун имкон берган.
узун суяклар синишларини хирургик даволаш усулларини танлаш ва такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари соғликни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан Самарқанд вилояти ортопедия ва жарохатлар асорати шифохонаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Навоий филиали,  Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 апрелдаги 08-15-10953-сон маълумотномаси). Тадбиқ этилган илмий натижалар метаболик синдромли қўл-оёқларининг узун суяклари синган беморларда асоратлар сонини 1,91 мартага (р=0,05) камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish