Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаймарданова Моҳичеҳра Алмардановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида монокальций- ва монокалийфосфат ишлаб чиқариш технологиясини яратиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Т1277.
Илмий раҳбар: Мирзакулов Холтўра Чориевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шамшиддинов Исроилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: озуқабоп тозаликдаги монокальцийфосфат ва конверсия усули ёрдамида монокалийфосфат олишнинг мақбул технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
МҚ фосфоритидан олинган, фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган ЭФКнинг кимёвий таркиби ва хоссаларига буғлатиш ҳамда оҳактошни фтор ва сульфат анионларидан тозаланган ЭФК билан парчалаб фторсизлантирилган донодор монокальцийфосфат олиш жараёнларининг мақбул шароитлари ва технологик омилларнинг таъсири қонуниятлари аниқланган;
циклик усулда оҳактошни фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган ЭФКнинг юқори меъёрларида парчалаб фторсизлантирилган озуқабоп, кристалл монокальцийфосфат олишнинг мақбул технологик омиллари аниқланган;
оҳактошни стехиометрик ва юқори меъёрларда фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган ЭФК билан қайта ишлаб мос равишда фторсизлантирилган, озуқабоп, донодор ҳамда озуқабоп кристалл монокальцийфосфат ишлаб чиқаришнинг моддий баланслари тузилган ва технологик схемалари ишлаб чиқилган;
флотацион калий хлоридни МҚ фосфоритидан олинган мононатрийфосфат эритмаси билан конверсия қилиб монокалийфосфат олиш жараёни назарий асосланган ва мақбул технологик омиллари аниқланган;
флотацион калий хлоридни мононатрийфосфат эритмаси билан конверсия қилиб монокалийфосфат ишлаб чиқаришнинг моддий баланси тузилган ва технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Озуқабоп тозаликдаги монокальцийфосфат ва хлорсиз, сувда эрувчан монокалийфосфат ўғитини олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оҳактошни фторсизлантирилган ва сульфатсизлантирилган ЭФК ва концентрланган фосфор кислотаси билан қайта ишлаш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 11-январдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада, оҳактош ҳамда фтор ва сульфатлардан тозаланган ЭФКдан озуқабоп тозаликдаги монокальцийфосфат ишлаб чиқаришни ташкил этиш имконини беради;
хлорсиз, фосфоркалийли ўғит-монокалийфосфат ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2022 йил 11-январдаги 3-сон маълумотномаси). Натижада, томчилатиб суғориш ва гидропоника учун сувда тўлиқ эрийдиган, хлорсиз калийли ўғитлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish