Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Дилноза Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дитерпеноид алкалоидларнинг каламуш жигари ва юраги митохондрияларига таъсир механизмлари», 03.00.02 – Биофизика ва радиобиология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/В536.
Илмий раҳбар: Асраров Музаффар Исламович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Қурбанназарова Раьнохон Шараповна, билогия фанлари доктори, профессор; Қўзиев Шерали Насруллоевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: raлaмуш жигaри ва юраги митохондриялари функционал ҳолатига дитерпеноид алкалоидларнинг тaъсирини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зонгорин, напеллин, 1-О-бензоилнапеллин, талатизамин ва 14-О-бензоилталатизамин алкалоидларнинг жигaр ва юрак митоК+AТР-кaнaлини турли даражада фаоллаштириши аниқлaнгaн; 
зонгорин, напеллин, 1-О-бензоилнапеллин, талатизамин ва 14-О-бензоилталатизамин алкалоидларнинг каламуш жигари ва юраги митохондрия ўтказувчан порасининг Са2+-боғлиқ очилишини ингибирлаши аниқлангaн; 
1-О-бензоилнапеллин ва 14-О-бензоилталатизамин митохондрия мембраналаридa Ғе2+/aскорбaт тизими билан индуцирланган ЛПО ни тадқиқ қилинган алкалоидларга нисбатан фаолроқ ингибирлаши исботланган;
напеллин ва талатизамин алкалоидлари структурасига бензоил гуруҳининг киритилиши антиоксидантлик фаоллигини ошириши, ҳамда суст протонофорлик хоссасини намоён қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Дитерпеноид алкалоидларнинг каламуш жигари ва юраги митохондрияларига таъсир механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
айрим алкалоидларнинг каламуш жигари митохондриялари ион-транспорт тизимига таъсири бўйича натижалар А-11-10-сонли «Митохондриал касалликларга қарши дори-дармонларни яратиш ва ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада in vitro шароитида каламуш жигари митохондрияларида липидларнинг перекисли оксидланишига таъсирини, функционал ҳолатининг ўзгаришларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 июндаги № 89-03-1935-сонли маълумотномаси). Натижада? олинган маълумотлар митохондриал касалликларга қарши янги антиоксидант дори воситаларини яратиш имконини берган;
напеллин ва унинг ҳосиласи 1-О-бензоилнапеллиннинг каламуш жигари ва юраги митоК+АТР-каналига активатор сифатида таъсир этиши ҳамда митохондрия ўтказувчан порасига ингибирловчи хоссаларидан Virginia Tech Fralin биомедицина илмий текшириш институтида (АҚШ) ўсимлик моддаларнинг гепатопротектор ва кардиопротектор хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Fralin Biomedical Research Institute at Virginia Tech Carilion 2021 йил 15 сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, мазкур дитерпеноид алкалоидларнинг митохондриал бузилишларни коррекциялаш ва уларнинг ҳужайра метаболизмига таъсир механизмларини аниқлаш имконини берган;
напеллин ва 1-О-бензоилнапеллиннинг каламуш жигари ва юраги митоК+АТР-каналига фаоллаштирувчи таъсиридан «International Science and Technology Center Projects and the Central Asian Center of Drug Discovery and Development, Chinese Academy of Sciences» лойиҳаси доирасида алкалоидларнинг фармакологик хоссаларини комплекс тавсифлашда фойдаланилган (Xinjiang Technical Institute of Physics and Chemistry, Chinese Academy of Sciences 2021 йил 23 сентябрдаги маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижаларидан ўсимлик моддаларининг гепатопротектив ва кардиопротектив хоссаларини аниқлашда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish