Sayt test rejimida ishlamoqda

Наралиева Шахло Джамаловнанинг фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида ўзбек тилини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштириш (Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари). 
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик).
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Муҳамедова Саодат Худойбердиевна, педагогика фанлари доктори, доцент Нуриллаева Шаҳло Ўктамовна. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида ўзбек тилини ўқитишнинг методик асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларини самарали ташкил этиш воситалари “тафаккур-тил-нутқ” трихотомиясининг ўзаро диалектик қонуниятларига ҳамда шу асосда интеграциялаш технологиясига асосланиши далилланган;
Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили машғулотларини ташкил этиш жараёнига ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш, ўқиб тушуниш, сўзлаш, ёзиш компетенцияларини ривожлантириш бўйича методик тавсиялар киритиш орқали  такомиллаштирилган; 
ўзга тилли ижтимоий муҳитда яшаётган ўқувчиларда когнитив-прагматик, эвристик, интегратив ёндашувга асосланиб, ижодий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш орқали коммуникатив компетенцияларни такомиллаштириш йўллари аниқланган; 
Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили машғулотларини самарали ташкил этиш жараёнида ижодий характердаги ўқув топшириқларидан фойдаланиш ва шу асосда ўқув-билув фаолиятини ўқитувчи-ўқувчи-ўқув материали ҳамкорлигида ташкил этишнинг илмий-методик ва дидактик таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларини такомиллаштириш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш борасида эришилган илмий натижалар асосида: 
Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларини лойиҳалаш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштиришга қаратилган таянч компетенцияларга эришиш учун тил, тафаккур, нутқнинг ўзаро диалектик қонуниятларига асосланган интеграциялаш технологиясидан унумли фойдаланиш зарурлиги хусусидаги илмий тавсиялардан, ўқувчиларнинг ижодий тафаккурини ривожлантиришда педагогик-психологик жиҳатдан тайёргарлигини оширишга оид хулосалардан умумтаълим мактабларининг 5-11-синфлар учун чоп этилган “Ўзбек тили” дарсликларини яратишда, олий ўқув юрти филология йўналишидаги “6В01706-Ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчисини тайёрлаш” ихтисослигининг 3-курс талабалари учун мўлжалланган “Ўзбек тилини ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетининг 2022 йил 02 февралдаги 04-06/218-сон маълумотномаси). Натижада Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларида она тили дарсларининг самарадорлигига, билим олувчиларда миллий ўзлик ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш, уларнинг педагогик-психологик жиҳатдан тайёргарлигини оширишга эришилган;
Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили таълими мазмунининг ҳозирги ўқитиш жараёнидаги хусусиятлари, ўқувчи психологияси, ёш хусусиятлари билан ўқув материаллари орасидаги мувофиқлик даражаси ва уларнинг малака талабларидаги коммуникатив компетенцияларни ривожлантиришдаги роли ҳақидаги хулосалардан, ўқувчиларни ижодий фаоллаштиришда ўқув-билув фаолиятини ўқитувчи-ўқувчи ҳамкорлиги асосида ташкил этиш бўйича тавсиялардан Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг “Ўзбек тили” дастур ва дарсликларини тузишда, “Ўзбек тили (5-8-синфлар учун)” номли методик қўлланмаларни яратишда фойдаланилган (Қозоғистон Республикаси ўзбек этно-маданий бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамиятининг 2022 йил 12 февралдаги 10-сон далолатномаси). Натижада Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактаблари она тили дарсларида ўқувчиларни фаоллаштириш технологияси моделининг ташкилий компонентлари мантиқий, эвристик, интегратив, танқидий, когнитив-прагматик замонавий ёндашувлар ва илмийлик, узвийлик, кетма-кетлик, кўргазмалилик, моделлаштириш каби тамойиллар асосида такомиллаштирилган; ўқувчиларининг ижодий қобилиятларини юзага чиқариш ва ривожлантириш, таълим жараёнини самарали ташкил этиш таъминланган;
Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларини ташкил этиш жараёнида ўқувчиларни фаоллаштириш технологиясининг ҳозирги даражасини таҳлил қилиш, фаоллаштириш имкониятларини излаш, фаоллаштириш технологияси бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларида фойдаланилган (ЎзМТРКнинг 2022 йил 02 февралдаги 04-27-2057-сон далолатномаси). Натижада тингловчиларнинг Қозоғистондаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларида она тили дарсларининг сифат ва самарадорлиги борасидаги тасаввурлари ҳамда билимларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish