Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубова Нодирахон Давлатбой қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жумбоқли матнларнинг семантик ва прагматик хусусиятлари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2022.2 PhD/Fil 564.
Илмий раҳбар: Хакимов Мухаммад Хўжахонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Муҳаббат Матёқубовна, филология фанлари доктори, профессор; Ғаниева Дилдора Азизовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади энигматик матнларнинг лингвопрагматик хусусиятларини, матнлар таркибидаги имплицит структура ва дейктик белгиларни очиб бериш ҳамда энигматик матнларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жумбоқли матнлар таркибидаги энигма ифодалаш усулларига кўра имплицит структуралардан ташқари эксплицит структуралар орқали шакллантирилиши аниқланган;
энигматик матнларнинг семантик, прагматик ва эвристик томонлари очиб берилиб, ўзбек тилидаги энигматик матнларнинг бошқа матн турларидан фарқли бўлган когнитив ва культурологик каби мазмуний ҳамда содда ва қўшма гаплар каби шаклий-структурал  хусусиятлари очиб берилган;
энигматик матнларга оид шахс, замон ва макон каби дейктик бирликлар аниқланиб, ўзбек тилидаги топишмоқ матнлари лингвопрагматикаси дейктик ҳодисалар орқали далилланган;
топишмоқлар таркибидаги белгилар сони бўйича ажратилиши жумбоқларнинг ўйин мотивини ошириши сабабли уларнинг мураккаблик даражасини белгилашга асос бўла олиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши материалларидан ишлаб чиқилган амалий ва назарий хулосалар асосида:
жумбоқли матнлардаги адресант ва адресат ўртасидаги коммуникатив муносабатлар, бу каби муносабатларда савол-жавоб структурасининг мавжудлиги, энигматни топиш ментал жараёнлар маҳсули эканлиги ва бу ҳолат тафаккур билан боғлиқ тил имкониятлари борасидаги хулосалардан Қўқон давлат педагогика институтида 2016-2019 йилларда бажарилган 574097-EPP-1-2016-1CY-EPPKA2-CBHE-JP рақамли “REUCVET:Россия ва Ўзбекистон таълим ва ўқитиш миллий тизимларида Европа кредит амалиёт тизимига (ECVET) ўтишни синовдан ўтказиш” мавзусидаги халқаро фундаментал лойиҳа амалиётида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 24 декабрдаги 89-02-1450-сон маълумотномаси). Натижада энигматик матндаги имплицит структура, шахслараро коммуникатив мулоқот, борлиқдаги воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабат масалалари илмий далиллар билан бойитилган;
тилнинг энигматик структурасини ўрганишда дейктик системанинг ўрни, дейксис ва анафора ҳодисаларининг умумий ва хусусий жиҳатлари, дейктик белгилар ва уларни тилнинг турли сатҳларида турли бирликлар билан ифодалаш масалалари каби прагмалингвистиканинг замонавий йўналишлари ҳақида берилган хулоса ва тавсиялардан “Прагмалингвистика асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан 418-045 рақамли рухсатнома). Натижада дарслик назарий ва амалий маълумотлар билан бойиган;
сир-синоат яширинган жумбоқли матнларнинг ўзбек тили ва  адабиёти,  бадиий-эстетик тафаккур тараққиётидаги  ўрни асослаб берилиши, ушбу типдаги матнлар, хусусан, топишмоқларнинг ўзбек назарий тилшунослигида ёритилиш масалалари, улардаги савол ва жавоб структураларининг  тадқиқига доир илмий хулосаларидан 2021-2022 йилларда Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Минг бир мавзу”  кўрсатуви ҳамда “Хайрли оқшом”, “Оила мактаби”, “Кун мавзуси” номли Фарғона радиоэшиттиришларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Фарғона вилоят телерадиокомпанииясининг 2022 йил 15 февралдаги 30-сон маълумотномаси). Натижада телевидение ва радиода кўрсатувлар ва эшиттиришлар тайёрлашда жумбоқли матнлар, хусусан, топишмоқ матнларининг бир қанча турларини кенг жамоатчиликка тақдим этиш имконияти янада кенгайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish