Sayt test rejimida ishlamoqda

Улуғмуродов Элёр Сайдуллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшлар эстетик тафаккурини шакллантиришда исломий қадриятларнинг ўрни”, 09.00.02– Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Fal403.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02.
Илмий раҳбар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Аллаёрова Мархабо Мавлоновна, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади исломий қадриятларнинг ахлоқий-эстетик жиҳатларини ёшлар эстетик тафаккурини шакллантиришдаги ўрнини аниқлаш юзасидан таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гўзаллик тушунчасининг диний ва ижтимоий муҳитда инсон маънавий борлиғини фаоллаштирувчи восита эканлиги, унинг исломий қадриятлар негизидаги ботиний ва зоҳирий гўзаллик, нафс тарбияси, ахлоқий поклик сингари ғоялар билан уйғунлашиб, ёшлар руҳий оламини шаклланишида маънавий моделга айланиши фалсафий жиҳатдан аниқланган;
“оммавий маданият”, “ахлоқий деградация” кўринишидаги таҳдидларга қарши курашда шахс мафкуравий иммунитетини шакллантирувчи исломий қадриятлар ва эстетик идеалнинг соғлом эътиқод, мақсадга йўналтирилганлик, руҳан тайёрлик, онгли интизом, ўз-ўзини тарбиялаш каби бунёдкорлик хусусиятлари бирламчи омил эканлиги исботланган; 
ахборот таҳдидлари кучайиб бораётган бугунги  глобаллашув даврида  ёшлар эстетик тафаккурнинг ўзаро таъсири натижасида вужудга келган эстетик баҳо, эстетик дид ва эстетик идеал баркамол  инсонни  шакллантириш омилларидан бири эканлиги мантиқий жиҳатдан далилланган; 
ислом таълимотидаги жамол, комил, софлик, поклик, улуғлик, гўзаллик каби ғоялар шахс маънавий қиёфаси, ахлоқий ва эстетик маданиятини шакллантирувчи ахлоқий-эстетик категориялар эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларда эстетик тафаккурни шакллантиришда исломий қадриятларни таъсири жараёнларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ислом таълимотида гўзаллик тушунчасининг диний ва ижтимоий муҳитда концептуал аҳамият касб этиши, унинг инсон руҳий оламини шаклланишида маънавий моделига (ботиний ва зоҳирий гўзаллик, нафс тарбияси ва ахлоқий поклик) айланиши ҳақидаги янгиликлар, таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Ўзбекистон мустақил демократик тараққиётининг миллий ғоя концепцияси билан боғлиқлиги” деб номланувчи боби ҳамда “Оммавий маданият”нинг миллий ғояга зидлиги, унинг олдини олиш шарт-шароитлари, омиллари” деб номланувчи бобларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 89-03-5575-сон маълумотномаси). Натижада “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” фани мазмунини такомиллаштириш ва ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;
“Оммавий маданият”, “ахлоқий деградация” кўринишидаги таҳдидларга қарши курашда исломий қадриятлар ва эстетик идеалнинг шахс иммунитетни шакллантиришдаги самарали таъсирини конструктив (бунёдкорлик, толерантлик) роли бўйича илмий, амалий ва методологик ғоялари, таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти “Мураббий” ўқитувчилар ассосиясияси томонидан 2016-2017 йилларда бажарилган  “Ўзбекистонни кўп маданиятли санъатига ўқувчи ёшларни жалб қилиш” мавзусидаги 44-07/91-16  рақамли  давлат грантида фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2020 йил 28 декабрдаги 04-05/158-20-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-марифий тарғибот жараёнларида комиллик мезонларини такомиллаштиришда ҳалоллик ва бағрикенглик, меҳнатсеварлик, тадбиркорликка йўналтирилган илмий асосланган чора-тадбирлар ва дастурлар ишлаб чиқишга хизмат қилган.
диний ва миллий қадриятлар орқали ёшлар эстетик тафаккурида шаклланган интеграция, ўзаро таъсир натижасида вужудга келган ички яхлитлик ва унинг эволюцион тарзда намоён бўлиши фалсафий категориялар (умуммийлик, хусусийлик,  яккалик)  орқали илмий асосланишига оид таклиф ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг туман ва шаҳар бўлимларида 2020 йил декабр ойида ташкил этилган “Ёшлар фестивали” деб номланган тадбирлар сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 23 декабрдаги 01/4-13-23-980-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида мамлакатимиз ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, миллий ва исломий қадриятларга ҳурмат ҳиссини шакллантиришга хизмат қилган;
ислом таълимотида ахлоқий-эстетик ғояларни ёшлар тарбиясини ривожлантиришда эстетиканинг атрибутив категория (гўзаллик, хунуклик, улуғворлик, тубанлик, фожиавийлик, кулгилилик) ларининг диалектик алоқодорлиги  каби илмий, амалий ва методологик ғоялари, таклиф ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2020 йил 31 октиябрь куни эфирга узатилган “Маънавият сабоқлари” кўрсатувининг навбатдаги сонини сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 3 ноябрдаги 09-01/321-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда ёшларда бағрикенглик, ундаги соғлом маънавий олам юксак ахлоқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантиришдаги таклиф ва тавсиялари вилоят телерадиокомпаниясининг маънавий кўрсатувлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish