Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳайдарова Сурайё Абдусаломовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактаб ўқувчиларининг география фанидан амалий компетенциясини шакллантириш методикаси (8-9-синф ўқувчилари мисолида)” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2002.
Илмий раҳбар: Усаров Жаббор Эшбекович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Авезов Шериммат, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида география фанини ўқитишда ўқувчиларнинг амалий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим кластери шароитида ўқувчилар амалий компетентлигини шакллантириш модели ўқитишнинг репродуктив, эвристик ва муаммоли таълим компонентларига йўналтирилган ўқитувчиларнинг инновацион фаолияти мазмунига прогрессив кўрсаткичли методларни синергетик  оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
умумий ўрта таълим тизимида ўқувчилар амалий компетенциясини шакллантириш ҳамда халқаро баҳолаш (TIMSS) талабларига жавоб бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўлланиладиган ижодий дидактик материаллар ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган ўқув-методик таъминотларни киритиш ҳисобига мазмунан бойитилган; 
умумтаълим мактабларида география фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг амалий компетенцияни шакллантириш методикасининг ташкилий компоненти вариативлик ва индивидуалликни таъминлашга хизмат қиладиган эврологик лаёқатлар, мустақил билиш фаоллиги билан қайта алоқага киришув даражаси продуктив (амалий)лигини даврий мониторинг натижаларида барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларга география фанини ўргатишнинг дидак¬тик асослари компетенциявий ёндашув тамойилларини ҳамда ўқувчиларда амалий компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган интегратив ўқув муҳитини таълим жараёнида тизимли қўллаш орқали аниқлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. География фанини ўқитишда мактаб ўқувчиларнинг амалий компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
ўқувчиларга география  фанини ўргатишнинг дидак¬тик асослари компетенциявий ёндашув тамойилларини таълим жараёнида қўллаш имкониятлари ўқувчиларда амалий компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган интегратив ўқув муҳитида тизимли қўллашга оид таклифларидан таълим стандартлари мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 01/11-01/9-1590-сон маълумотномаси). Натижада 8-синф ўқувчиларига географияни ўргатишда амалий компетентлик меъзонлари жорий этилган;
ўқувчилар амалий компетентлигини шакллантириш моделини репродуктив, эвристик ва муаммоли таълим компонентларига асосланган ўқитувчиларнинг инновацион фаолияти мазмунига прогрессив кўрсаткичли методларни сингдиришга доир методик тавсиялари 7-9-синфлар учун мўлжалланган “Назорат ишлар тўплами” мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 01/11-01/9-1590-сон маълумотномаси). Натижада география дарсларига оид ўқув топшириқлари тизимлаштирилган, ўқувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган мустақил таълим самарадорлиги ошган;
умумий ўрта таълим тизимида ўқувчилар амалий компетенциясини шакллантириш ҳамда халқаро баҳолаш (TIMSS) талабларига жавоб бера оладиган ёшларни тарбиялашда қўлланиладиган ижодий дидактик материаллар ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга қаратилган методик тавсияларидан Тошкент давлат педагогика университетининг А-1-230 “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” номли амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 08 январдаги 02-07-39/04-сон маълумотномаси). Натижада инновацион технологиялар асосида ўқувчиларнинг амалий компетенциялари ҳамда экологик дунёқараши базаси такомиллаштирилган; 
умумтаълим мактабларида география фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг амалий компетенцияни шакллантириш методикасининг ташкилий компоненти вариативлик ва индивидуалликни таъминлашга хизмат қиладиган эврологик лаёқатлар, мустақил билиш фаоллиги билан қайта алоқага киришув даражаси продуктив (амалий)лигини барқарор таъминлашга оид таклифлари асосида Тошкент давлат педагогика университетининг А-1-230 “Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси” номли амалий тадқиқот лойиҳасининг тренинглар дастури ишлаб чиқилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 08 январдаги 02-07-39/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий билим олишини интерфаол ўқув муҳитида таъминлаш бўйича ўқитувчилар фаолияти самарадорлиги ошган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish