Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдаров Мирислом Мирджаббаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Озодликни чеклаш жазосининг жиноят ва жиноят-ижроия ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Yu162.
Илмий раҳбар: Рустамбоев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Абдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади озодликни чеклаш жазосини тайинлаш ва ижро этиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларига амалда пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд томонидан унга юкланган қўшимча мажбурият (тақиқ)лардан озод этилиши мумкинлиги асосланган;
маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган ёки суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши мумкинлиги асосланган;
пробация бўлинмаларининг маҳкумнинг иш ва ўқиш жойи маъмуриятидан маҳкумлар ҳақида тавсифномалар олиш ва зарур ҳолларда, маҳкумнинг иш ҳамда ўқиш жойи маъмурияти билан учрашув ўтказиш мажбуриятини қонунчиликда мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан ички ишлар органларининг махсус дастурий тизимига уланган электрон кузатув воситалари фақат суднинг ажрими билан қўлланилиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озодликни чеклаш жазосини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
агар озодликни чеклашга ҳукм қилинган шахс жазони ўташ даврида ўзининг жиноий қилмишларига амалда пушаймон бўлган, тузалиш йўлига қатъий ўтган, етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, суд томонидан унга юкланган қўшимча мажбурият (тақиқ)лардан озод этилиши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 18-сон қарорининг 6-банд 21-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 19 майдаги ПЛ-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши судлар томонидан озодликни чеклаш жазосини тайинлаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган ёки суд томонидан зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд озодликни чеклаш жазосининг ўталмай қолган муддатини озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 29 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 13-сон қарорининг 5-банд 14-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 19 майдаги ПЛ-50-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши судлар томонидан озодликни чеклаш жазосини тайинлаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
пробация бўлинмаларининг маҳкумнинг иш ва ўқиш жойи маъмуриятидан маҳкумлар ҳақида тавсифномалар олиш ва зарур ҳолларда, маҳкумнинг иш ҳамда ўқиш жойи маъмурияти билан учрашув ўтказиш мажбуриятини қонунчиликда мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган «Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 80-банд 3-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 33/01-01/943-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши озодликни чеклаш тариқасидаги жазо ижросининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан ички ишлар органларининг махсус дастурий тизимига уланган электрон кузатув воситалари фақат суднинг ажрими билан қўлланилиши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2017 йил 27 июлдаги 157-сон буйруғи билан тасдиқланган «Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш тариқасидаги жазоларнинг ижросини ташкил этиш ҳамда шартли ҳукм қилинган шахслар устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома»нинг 95-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 33/01-01/943-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши озодликни чеклаш тариқасидаги жазо ижросининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish