Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимов Бахриддин Лутфуллаевичнинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили”, 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.DSc/Fal38
Илмий маслаҳатчи: Давронов  Зиёт Давронович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шермухамедова Нигина Арслановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Бердимуратова Алима Карлибаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий муносабатлар шаклланишининг тарихий босқичларини бугунги кун нуқтаи назаридан фалсафий асослаш, коммуникация ва транспорт тизимини ижтимоий муносабатларнинг ажралмас қисми сифатида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
транспорт техникаси билан ижтимоий муносабатларнинг детерминистик алоқадорлигининг прогресс, регресс ва синергетик моҳияти ҳамда коммуникацияни англашга қаратилган онтологик, гносеологик, эпистемологик жиҳатларининг глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ халқлар ва давлатлар ўртасида интеграциянинг кучайишига оид замонавий технократик моҳияти асосланган; 
инсониятнинг тараққиётга эришиши учун транспорт соҳаларининг замонавий прототиплари билан тўғри муносабатларга киришишида коммуникация тизимларининг ўзгарувчан макон ва вақт доирасига мослашувининг технооптимизм – техника тараққиёти инсон ҳаётини фаровонлаштириши ва технопессимизм – техника тараққиёти инсоният келажагига салбий таъсир этишининг футурологик, фундаментал, интеграцион тамойиллари очиб берилган;  
транспорт тараққиётининг диалог, коммуникация, инновация билан боғлиқ тарихий, методологик, детерминистик омиллари саноат, фан, ва техника мутаносиблиги воситасида инсонларга муносиб турмуш тарзини яратишга йўналтирилган моддий-маънавий эҳтиёж ва ижтимоий мулоқот усули эканлиги очиб берилган; 
ижтимоий муносабатларнинг такомиллашувида техниканинг гуманизациялашуви учун транспорт соҳасидаги ҳиссий, назарий, эмпирик ва мантиқий билимларнинг эгалланиши ҳамда ижтимоий борлиқни англашнинг, фаол мулоқотга киришишнинг замонавий даражада бўлиши очиб берилган;  
Ўзбекистон коммуникация ва транспорт тизими ривожланишидаги давомли ва креатив ўзгаришларда тараққиёт қонуниятларининг амал қилиши, имкониятларни воқейликка айлантиришнинг аксиологик, герменевтик, семиотик жиҳатларни ҳисобга олиш ва уларда аҳолининг турли қатламлари манфаатларининг устуворлигини таъминлашнинг зарурати асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий муносабатларнинг коммуникация ва транспорт тизими билан детерминистик боғлиқлигининг гносеологик таҳлили мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
транспорт техникаси билан ижтимоий муносабатларнинг детерминистик алоқадорлигининг прогресс, регресс ва синергетик моҳияти ҳамда коммуникацияни англашга қаратилган онтологик, гносеологик, эпистемологик жиҳатларининг глобаллашув жараёнлари билан боғлиқ халқлар ва давлатлар ўртасида интеграциянинг кучайишига оид замонавий технократик моҳиятига доир хулосалардан Автомобиль йўллари қўмитасининг янада ривожлантириш борасида назарий билимларни оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2022 йил 4 февралдаги 02-318-сон маълумотномаси). Натижалар Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда фаолият кўрсатаётган кадрларнинг маънавий-маърифий йўналишидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган; 
инсониятнинг тараққиётга эришиши учун транспорт соҳаларининг замонавий прототиплари билан тўғри муносабатларга киришишида коммуникация тизимларининг ўзгарувчан макон ва вақт доирасига мослашувининг технооптимизм – техника тараққиёти инсон ҳаётини фаровонлаштириши ва технопессимизм – техника тараққиёти инсоният келажагига салбий таъсир этишининг футурологик, фундаментал, интеграцион тамойилларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси  Маънавият  ва  маърифат маркази томонидан олиб борилган 2018-2020 йилларга  мўлжалланган фундаментал тадқиқотлар лойиҳаси доирасидаги ПЗ-20170930369 шифрли «Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка  таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш» мавзусидаги давлат грантини амалга оширилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг  2021  йил 30 июндаги 02/08-810-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётда жорий этилиши грант лойиҳасини янги илмий натижалар билан бойитишга хизмат қилган;
транспорт тараққиётининг диалог, коммуникация, инновация билан боғлиқ тарихий, методологик, детерминистик омиллари саноат, фан, ва техника мутаносиблиги воситасида инсонларга муносиб турмуш тарзини яратишга йўналтирилган моддий-маънавий эҳтиёж ва ижтимоий мулоқот усули эканлигига доир хулосалардан «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ тасарруфидаги профессионал таълим муассасалари педагог ходимлари фаолиятида ҳамда темир  йул транспорти  тизимидаги  бошқа  корхона  ва ташкилотларида кадрларнинг  маънавий-маърифий, маданий дунёқарашини шакллантиришда фойдаланилган («Ўзбекистон темир йуллари» аксиядорлик жамиятининг 2022 йил 8 февралдаги 7/374-22-сон маълумотномаси). Натижалар соҳани янада ривожлантиришга ва темирйўлчи кадрларнинг юксак салоҳиятли қилиб тайёрлашга хизмат қилган.
ижтимоий муносабатларнинг такомиллашувида техниканинг гуманизациялашуви учун транспорт соҳасидаги ҳиссий, назарий, эмпирик ва мантиқий билимларнинг эгалланиши ҳамда ижтимоий борлиқни англашнинг, фаол мулоқотга киришишнинг замонавий даражада бўлишига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг худудий бўлинмалари томонидан  туркум  ҳудудий ва  масофавий семинар-тренинглар ташкил этишда ҳамда Ўзбекистон Адолат социал-демократик партиясининг иш фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 8 июлдаги 02-04/1714-сон ва Ўзбекистон Адолат социал-демократик партиясининг 2021 йил 29 июндаги 01-05/235-сон  маълумотномалари). Натижанинг амалиётга татбиқ этилиши ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишларнинг жадаллашуви ва вазирлик томонидан ўтказилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқишида муҳим аҳамият касб этган ҳолда аҳолини маънавий-маданий салоҳиятининг кўтарилишига, партия электорати, депутатлар, вилоят ҳамда туманлардаги тузилмалар ходимларининг ижтимоий муносабатларга доир билимларининг  юксалишига хизмат қилган; 
Ўзбекистон коммуникация ва транспорт тизими ривожланишидаги давомли ва креатив ўзгаришларда тараққиёт қонуниятларининг амал қилиши, имкониятларни воқейликка айлантиришнинг аксиологик, герменевтик, семиотик жиҳатларни ҳисобга олиш ва уларда аҳолининг турли қатламлари манфаатларининг устуворлигини таъминлашнинг зарурат эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан аҳоли ўртасида ўтказилган тадбирлар, давра суҳбатларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг 2021 йил 16 июлдаги 04-13/1215-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг ижтимоий ҳаёт, коммуникацияга, техникага, транспортга, табиатга оид билимлари ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish