Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Гулбаҳор Пирмановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек адабиётида мифологик образлар тизими, генезеси, бадиий вазифалари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil875.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Рўзиева Моҳичеҳра Ёқубовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек оғзаки ҳамда ёзма адабиётидаги мифологик образ ва мифологизмлар тизимининг поэтик тамойиллари, бадиий-услубий талқин хусусиятлари ва шаклланиш тамойилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек адабиётидаги мифологик образлар ва  мифологизмлар поэтик жиҳатдан ғаройиблик, магик қудратга эгалик, илоҳий кучлар томонидан бошқарилиш, серқирралик, ғайриоддий қобилиятларга эгалик каби ижобий, сеҳр-жодули, шавқатсиз, ёвуз ниятли, ташвиш келтирувчи, қўрқитувчи ва даҳшатга солувчи, бало-мусибат ва офат ёғдирувчи каби салбий хусусиятларининг муштараклик касб этиши аниқланган;
инглиз оғзаки ва ёзма адабиётидаги мифологик образлар ҳамда мифологизмларнинг турлари уларнинг хусусияти, яшаш жойи ва тарзи, келиб чиқишига кўра, ўзбек адабиётида эса улар пайдо бўлиш асоси ҳамда  кўриниши ва хусусиятига кўра сюжетлар, композициялар яратишда намоён бўлиши далилланган;
оғзаки ва ёзма адабиётда мифологик образлар, мифологизмларнинг поэтик тамойиллари миф поэтикаси бадиий ифода воситалари, ижодкор услуби доирасидаги трансформацияси, бадиий-эстетик қонуниятлар, ёндашув тамойиллари, функционаллиги, қаҳрамон руҳиятини акс эттириш, асарнинг ғоясини ёритиб бериш каби композицион вазифаларни бажаришда намоён бўлиши исботланган; 
инглиз ва ўзбек оғзаки ҳамда ёзма адабиётидаги мифологизмларнинг образлар мифологизацияси натижасида вужудга келиши жараёнида ва асар жанрий табиатини белгилашда тарихий-фольклорий, бадиий-эстетик асосларнинг бирламчи,  мифологизмларнинг ўрни, вазифалари, концептуал мотивлари эса иккиламчи  характерда эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек  адабиётида мифологик образлар тизими, генезеси, бадиий вазифаларининг қиёсий тадқиқини амалга ошириш жараёнида эришилган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек адабиётида мифологик образлар генезиси ҳамда мифологизацияси тадрижи, мифологик образлар тизимининг муштарак ва ўзига хос жиҳатлари, поэтик хусусиятлари масалаларига доир хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919А-1-118 “Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Навоий давлат педагогика институтининг 2021 йил 28 июндаги 88-87-1826/04-сон маълумотномаси). Натижада мифологик образлар, мифологизмларнинг инглиз ҳамда ўзбек фольклори ва адабиётида қўлланилиши, ўрганилиш тарихи, тарихий-фольклорий илдизлари, бадиий тадрижи, поэтик хусусиятлари, муштарак ва фарқли жиҳатлари аниқланган, уларнинг иккала халқ адабиётида учрайдиган турлари таснифланиб, шулар асосида типологик хусусиятлари белгилаб кўрсатилишига эришилган;
инглиз ҳамда ўзбек адабиётидаги мифологик образлар тизими ва уларга алоқадор мифологизмлар, уларнинг номланиши ва ўзига хослиги, инглиз ҳамда ўзбек ёзма адабиётида мифологик образларнинг мифологизацияси масалаларига оид хулосалардан  SUZ800-20-IN0098 “Инглиз тили драма клуби” мавзусидаги грант лойиҳасида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 24 июндаги 05-01-0205-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ҳамда ўзбек адабиётидаги мифологик образлар қатнашган асарлар аниқланиб, уларнинг номланиши ва ўзига хослиги, поэтик хусусиятлари кенг таҳлил этилишига эришилган;
инглиз ҳамда ўзбек адабиётидаги мифологик образларнинг типологик хусусиятлари, уларнинг бадиий вазифаларидаги  ўхшашликлари билан боғлиқ хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Замондош” дастурида фойдаланилган ва тадқиқотчи билан бевосита телесуҳбат олиб борилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2019 йил 12 июлдаги 183-сон маълумономаси). Натижада инглиз ва ўзбек адабиётидаги мифологик образлар ҳамда мифологизмларнинг этимологияси, таркиби, таснифи, уларнинг миллий-маданий жиҳатлари, афсона ва эртакларда, айрим ижодкорлар асарларида акс этишига хос хусусиятлар ҳақидаги илмий тасаввур-тушунчаларнинг бойитилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish