Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминова Муҳаббат Сотволдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Матн прагматик тавсифида синтактик бирликларнинг ўрни”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2020.2.PhD/Fil1201
Илмий раҳбар: Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Раупова Лайло Раҳимовна  филология фанлари доктори, профессор; Шукуров Отабек Улашевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида синтактик қурилмаларнинг турли  кўринишлари,  уларнинг  коммуникатив-синтактик,  лингвопоэтик ва лингвопрагматик  хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:  
муайян мақсадли синтагмаларнинг прагматик хусусиятларини таҳлил қилишда мазмунни адекват тушуниш учун прагмемалар тизимини тиклаш зарурияти асосланган;
ўзбек тилидаги синтактик қурилмаларнинг лингвопрагматик хусусиятларини сўзлашув нутқ услуби эркинлиги ҳамда имплицит ифодаларга бойлиги туфайли мулоқот ёки контекст доирасида аниқлаш мумкинлиги исботланган;
дарак, сўроқ, буйруқ ва истак гапларнинг лингвопрагматик табиатида инверсия, парцелляция ва эллипсис ҳодисаларининг юқори экспрессив имкониятлари далилланган;
ўзбек тили замонавий интернет дискурси синтаксисининг оғзаки-ёзма синкретиклик, адабий меъёрдан чекиниш каби медиалингвистик табиати очиб берилган. 
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Матн прагматик тавсифида синтактик қурилмаларнинг ўрнини тадқиқ қилиш асосида: 
ўзбек тилшунослигида муайян мақсадли синтагмаларнинг прагматик хусусиятларини таҳлил қилишда прагмемалар тизимини тиклаш зарурияти борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган  ФА-Ф1-ГОО3 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 21 сентябрдаги 17.01/233-сон маълумотномаси). Натижада матнда синтактик қурилмаларнинг лингвопрагматик қимматини фақат гап доирасидагина эмас нақл-мақол, матал ва масалларда ҳам аниқлаш зарурияти хусусидаги талқинларни мукаммаллаштиришга эришилган;
синтактик қурилмаларнинг лингвопрагматик хусусиятларини ўзбек тили сўзлашув нутқ услуби эркинлиги ҳамда имплицит ифодаларга бойлиги сабабли мулоқот ёки контекст доирасида аниқлаш лозимлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган  ФА-А1-ГОО7 «Қорақалпоқ нақл-мақоллари  лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги амалий илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 16 августдаги 17.01/176-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ нақл-мақолларини лингвистик тадқиқот объекти сифатида ўрганишга эришилган;
ўзбек тилида дарак, сўроқ, буйруқ ва истак гапларнинг лингвопрагматик табиатида инверсия, парцелляция ва эллипсис ҳодисаларининг юқори экспрессив имкониятларига оид назарий қарашлари хамда ўзбек тилида бадиий матн таркибидаги синтактик қурилмаларнинг коммуникатив-синтактик жиҳатларини илмий асослашга доир натижаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканали ДМ  «Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар» муҳарририяти томонидан тайёрланган «Таълим ва тараққиёт»,  «Адабий жараён» радиоэшиттиришларини тайёрлашда (2020-2021 йиллар давомида)   фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 19 январдаги 04-36-109-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материаллар илмий далиллар билан бойиган, мукаммаллашган, қизиқарлилиги, ҳаётийлиги ҳамда илмий аҳамияти ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish