Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Наргизахон Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Немис ва ўзбек тилларида комплимент концептининг ифодаланиши ”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1813.      
Илмий раҳбар: Умарходжаев Мухтар Ишонходжаевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Ёқубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Қаҳҳоров Кобилжон, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади комплимент концепти лисоний ифода бирликларининг лингвопрагматик ва лингвокультурологик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис тилидаги комплимент бирликлар миллатнинг тарихий-маданий хусусиятлари асосида немис лингвомаданиятида комплимент ўзбек тилидагига нисбатан кўп қўлланилиши далилланган;
немис ва ўзбек тилларида мулозамат, хушомад, илтифот, такаллуф, хушмуомалалик, лутф, таҳсин, мақтов, манзират, қутлов, табрик каби комплимент турларининг ижтимоий миллий прагматик хусусиятлари аниқланган;
немис ва ўзбек тилларидаги комплиментлар структур нуқтаи назардан монолексем ҳамда полилексем бирликлар орқали ифодаланиши уларнинг умумий томони, ўзбек тилида эркак-аёл муносабатида комплиментларнинг оз эканлиги уларнинг уникал хусусияти экани далилланган; 
комплимент сўзларнинг икки тилга мулозамат, хушомад каби хос универсал, лутф, таҳсин каби уникал ҳамда структур жиҳатдан алломорф ва изоморф жиҳатлар аниқланиб, икки тилда нутқ вазиятига хос қўлланиш усуллари аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Немис ва ўзбек тилларидаги комплимент концептининг ифодаланишини ўрганиш асосида: 
немис тилидаги комплимент бирликлар миллатнинг тарихий-маданий хусусиятлари асосида немис лингвомаданиятида комплимент ўзбек тилидагига нисбатига оид хулосалардан New Time University Foundation Course нинг “The Communication Skills” модули бўйича ўқув жараёнларини ташкил этишда фойдаланилган (New Time University Foundation Courseнинг 2021 йил 11 сентябрдаги 805-сон маълумотномаси). Натижада яратилган ўқув дастури ва ўқув-услубий мажмуалар тингловчиларнинг прагматика ва коммуникатив тилшунослик модуллари интеграциялашувининг аҳамияти, комплимент вербализаторларининг матн тузишдаги хусусиятлари, матннинг дискурсив таснифи борасидаги билимларини янада оширишга бевосита хизмат қилган;
немис ва ўзбек тилларида мулозамат, хушомад, илтифот, такаллуф, хушмуомалалик, лутф, таҳсин, мақтов, манзират, қутлов, табрик каби комплимент турларининг ижтимоий миллий прагматик хусусиятларига оид илмий-назарий хулосаларидан университетда давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2017-2018 йилларда бажарилган № ОТ-А1-53 “Таржима назарияси ва амалиёти факультети учун “Translation in Use” дарслигини яратиш ва нашр қилиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида яратилган “Writing translation” 1-босқич талабалари учун мўлжалланган ўқув қўлланмани яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2021 йил 30 сентябрдаги 03-731 сон маълумотномаси). Натижада комплимент семантикасини ифодаланиши, комплиментга оид лексемаларни тушунишда когнитив ва функционал-прагматик омиллар очиб берилган;
немис ва ўзбек тилларидаги комплиментлар структур нуқтаи назардан монолексем ҳамда полилексем бирликлар орқали ифодаланиши, икки тилдаги шундай сўзларнинг ўзига хослиги тўғрисидаги таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телерадиоканали ДМ “Маданий ва маърифий-бадиий эшиттиришлар”, ”Таълим ва тараққиёт”, ”Болалар ва биз” радио эшиттиришларини тайёрлашда (Ўзбекистон Телерадиокомпаниясининг 2021 йил 13 сентябрдаги 04-25-1478-сон маълумотномаси) телекўрсатувлари учун тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish