Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Зафарбек Атабаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Соғлом турмуш тарзининг миллий репродуктив тараққиётга таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fal443.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Акбар Исохонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Рўзимуродов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлом турмуш тарзининг миллий репродуктив тараққиётга таъсирини очиб бериш, замонавий валеологик қарашларни ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
репродуктив саломатлик ва фаолликни ўзаро диалектик уйғунлашуви соғлом турмуш тарзининг тана соғлиги билан руҳ соғлигини мувофиқлаштирувчи бирламчи омил эканлиги фалсафий-антропологик тамойил контекстида асосланган;
пандемия шароитида миллий репродуктив тараққиётни таъминлашда физиорепродуктив, биорепродуктив, социорепродуктив, медикорепродуктив ва психорепродуктив сабабга кўра миллий генофонд саломатлиги даражасининг шахс тиббий маданиятининг юксалганлик даражаси билан боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
хотин-қизларни репродуктив саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи экзоген ва эндоген омиллар интенцивлашуви сабабли оилавий психофизиологик муаммолар, руҳий-маънавий қашшоқлашувнинг макон ва замонда намоён бўлиш оқибатлари ортиб бориши исботланган;
миллий репродуктив саломатликнинг филогенетик асосида ривожланиб бориши бевосита жисмоний, ахлоқий ва тиббий маданиятга боғлиқ воқелик эканлиги мантиқий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзининг миллий репродкутив тараққиётимизга таъсирини асослаб беришга қаратилган илмий, амалий тавсия ҳамда таклифлар асосида:
“соғлом турмуш тарзи”, “репродуктив саломатлик”, “репродуктив ҳаёт” ва “репродуктив фаоллик” категорияларининг ижтимоий-фалсафий моҳияти, миллий репродуктив тараққиётдаги ўрнига оид таклиф-тавсияларидан “Глобаллашув асослари” номли дарсликнинг “Спортнинг глобаллашуви” деб номланган мавзусини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 14 январдаги 89-03-190-сон маълумотномаси). Натижада “Глобаллашув асослари” номли дарсликни илмий жиҳатдан такомиллаштиришга ҳамда аҳолининг жисмоний, ақлий ва ижтимоий соғломлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
миллий репродуктив тараққиётни таъминлашда этносоциал омиллар, шахснинг тиббий мадантияти ва пандемия шароитидаги ўзини-ўзи асраши муҳим аҳамиятга эга эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизда 2020 йилнинг 28 март кунидан 28 апрель кунига қадар пандемия даврида “Оилаларда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш” шиори остидаги тарғибот ойлигини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 02-02/134-сон маълумотномаси). Натижада мамлакатимизда Covid-19 пандемияси шароитида аҳолининг тиббий маданиятини янада юксалтиришга, репродуктив тараққиётни таъминлашга ва бу борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
миллий репродуктив тараққиётнинг аҳоли саломатлигига, соғлом турмуш тарзига, жисмоний ва тиббий маданиятига бевосита боғлиқ воқелик эканлигига оид илмий хулосалар, амалий таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш” дастури, шунингдек, оилавий спорт жамоалари ўртасида “Отам, онам ва мен – соғлом оиламиз” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаларнинг Низомини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 02-07-08-237-сон маълумотномаси). Натижада дастур ижросини таъминлаш, аҳолининг барча қатламларида оилавий спортга қизиқишни янада кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишларини янада кучайтиришга хизмат қилган;
хотин-қизларнинг репродуктив саломатлигини таъминлаш, оила ва гендер тенглик масалаларига, миллий репродуктив тараққиётга оид илмий таҳлиллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Хоразм телеканалида эфирга узатилган “Ассалом Хоразм”, “Пандемия шароитида очиқ мулоқот” номли махсус телекўрсатувларнинг дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм телеканалининг 2021 йил 13 январдаги 63-сон маълумотномаси). Натижада хотин-қизларнинг саломатлигини таъминлашга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кенгайтиришга ва натижадорликни янада кучайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish