Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Нигора Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Онтологико-гносеологические аспекты развития парадигмы цивилизаций» («Цивилизациялар парадигмаси ривожланишининг онтологик ва гносеологик жиҳатлари»), 09.00.01 – Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal289.
Илмий раҳбар: Файзихўджаева Дилбар Иргашевна, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиер Омонович фалсафа фанлар доктори, профессор, Ғаффорова Гулчехра Ғуломжоновна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт Академияси
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади цивилизация парадигмалари ривожланишининг онтологик-гносеологик жиҳатлари моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
цивилизация парадигмалари шаклланиши ва такомиллашувининг  синергетик бирлиги географик, ижтимоий-биологик, тарихий-биологик, технологик қонуниятлар замирида очиб берилган ҳамда онто-гносеологик ночизиқлилик, ноиерархиклик, мустақиллик тамойиллари социум барқарорлигини таъминловчи тарихий идентиклик омили мисолида парадигмал тараққиётда яхлитликни тизимлаштирувчи восита сифатида далилланган;
цивилизациялар парадигмаларини ривожлантирувчи базавий қатор, генезис қатори, тадрижий-омилли қатор, моддий-қадриятли қатор ва идеал қатор категориялари тизимининг тарихий тараққиётда инсон онги билан боғлиқ диалектик алоқадорлиги асосланган; 
мураккаб, хаотик глобаллашув жараёнида тараққиётнинг онтологик ва гносеологик ривожланиш қонуниятини мувозанатлаштирувчи синергетик омил сифатида цивилизацион модель эволюциясининг тарихий-маданий, диний, иқтисодий жиҳатлари ва ижтимоий-сиёсий борлиқ қонуниятларининг парадигмал хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги очиб берилган;
онто-гносеологик методологик тизимли ёндашув, концептуал ёндашув, праксиологик ёнлашув, хусусий ёндашув, прагматик ёндашув, эмпирик ёндашув, тармоқли ёндашув цивилизация моделларига синергетик йўналтирган ҳолда цивилизацион тараққиётни моделлаштириш услуби ишлаб чиқилиб Ўзбекистоннинг эҳтимолий инновацион тараққиёт йўли ва унинг ноосферавий-праксиологик вазифаларига таянган ҳолда амалга ошириш шарт-шароитлари асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Цивилизация парадигмалари ривожининг онтологик-гносеологик аспектлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
цивилизация парадигмалари шаклланиши ва такомиллашувининг  синергетик бирлиги географик, ижтимоий-биологик, тарихий-биологик, технологик қонуниятлар замирида очиб берилган ҳамда онто-гносеологик ночизиқлилик, ноиерархиклик, мустақиллик тамойиллари социум барқарорлигини таъминловчи тарихий идентиклик омили мисолида парадигмал тараққиётда яхлитликни тизимлаштирувчи восита сифатида далилланганлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолияти доирасида «Ижтимоий қайта ўзгартириш жараёнида оилавий қадриятларнинг ўзгариши» мавзусида илмий-амалий семинарни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2022 йил 31 январдаги 02-02/222-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган тавсиялар ўзбек оиласининг бугунги ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, давлатнинг оила сиёсати концепцияси, унинг мақсадлари, тамойиллари, вазифалари ва устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарали бўлиши муаммоси билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқишга ҳамда ёшлар ҳаёти, уларнинг ўз орзу-интилишларини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммо ва камчиликларнинг ечимини топишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
цивилизациялар парадигмаларини ривожлантирувчи базавий қатор, генезис қатори, тадрижий-омилли қатор, моддий-қадриятли қатор ва идеал қатор категориялари тизимининг тарихий тараққиётда инсон онги билан боғлиқ диалектик алоқадорлиги асосланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг «Ёшлар дастури», «Иш режаси» ва вилоят бошқармаларининг бошқа йўл хариталарида, шунингдек, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш соҳасидаги тарғибот тадбирлари (конференциялар, давра суҳбатлари, семинарлар ва учрашувлар), маънавий-маърифий ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 19 июлдаги 4-13-23-1900-сон маълумотномаси). Натижалар тарғибот ва ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мураккаб, хаотик глобаллашув жараёнида тараққиётнинг онтологик ва гносеологик ривожланиш қонуниятини мувозанатлаштирувчи синергетик омил сифатида цивилизацион модель эволюциясининг тарихий-маданий, диний, иқтисодий жиҳатлари ва ижтимоий-сиёсий борлиқ қонуниятларининг парадигмал хусусиятларини ҳисобга олиш зарурлиги очиб берилганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташвиқот-тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2022 йил 6 апрельдаги 02/02-528-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-маърифий тадбирларни амалга ошириш механизмларининг самарадорлиги ошган;
онто-гносеологик методологик тизимли ёндашув, концептуал ёндашув, праксиологик ёнлашув, хусусий ёндашув, прагматик ёндашув, эмпирик ёндашув, тармоқли ёндашув цивилизация моделларига синергетик йўналтирган ҳолда цивилизацион тараққиётни моделлаштириш услуби ишлаб чиқилиб Ўзбекистоннинг эҳтимолий инновацион тараққиёт йўли ва унинг ноосферавий-праксиологик вазифаларига таянган ҳолда амалга ошириш шарт-шароитлари асосланганланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» радиоканалида «Долзарб мавзу» доирасида рус тилидаги эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 сентябрдаги 03-09-535-сон маълумотномаси). Натижалар ва аҳоли ўртасида инсоният цивилизациясининг ривожланиш моделлари ва ижтимоий тараққиёт йўллари ҳақидаги билимларни шакллантириш ва ривожлантиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish