Sayt test rejimida ishlamoqda

Усанов Меҳриддин Мустафаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Булутли технологиялар асосида талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш (техника йўналиши олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2928.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSс.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Жамшид Октамович,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертaция йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади булутли технологиялар асосида техника йўналиши олий таълим муассасалари талабаларининг касбий компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
булутли хизматларнинг мослашувчанлик, тезкорлик ва виртуаллаштириш каби дидактик имкониятларига устуворлик бериш асосида булутли сақловчиларда жойлаштириладиган ва тарқатиладиган электрон таълим ресурсларини яратиш орқали талабалар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
булутли хизматларнинг (Google Drive, Google Meet, Google sites, Google forms) функцияларидан фойдаланиб бўлажак муҳандислар касбий компетентлигини ривожлантиришда “experience exchange”, “technical consulting” ва “rotation” каби интерфаол методларни қўллаш орқали умумкасбий фанларни ўқитишнинг методик модели такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг ҳисоб-график, технологик-лойиҳалаш ва ижодий конструкторликга оид касбий компетенцияларини фаолиятли ва интегратив ёндашувлар асосида баҳолаш воситалари сифат кўрсаткичлари ва оффлайн контентни ишлаб чиқиш, касбий компетентликнинг ривожланганлик даражасини объектив баҳолаш мезонлари орқали такомиллаштирилган;
техника йўналиши олий таълим муассасаларида бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни тўлиқлилик, тизимлилик, фундаменталлик, амалий йўналганлик ва мослашувчанлик тамойиллари асосида шакллантирилган ҳамда дидактик таъминот такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда булутли таълим воситалариларидан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналиши олий таълим муассасаларида бўлажак мухандисларни компетенциявий ёндашув асосида касбий фаолиятга тайёрлаш мазмуни тўлиқлилик, тизимлилик, фундаменталлик, амалий йўналганлик ва мослашувчанлик тамойиллари асосида шакллантирилиб, унинг дидактик таминоти мазмунини ўз ичига олган “Таълимда булутли технологиялар” номли услубий қўлланма ҳамда “Умумкасбий фанларни булутли технологиялар асосида ўқитиш методикаси” номли махсус курси ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 13 декабрдаги 02-2069-2074-сон маълумотномаси). Натижада, таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш имкони яратилган;
булутли хизматларнинг (Google Drive, Google Meet, Google sites, Google forms) функцияларидан фойдаланиш асосида бўлажак муҳандислар касбий компетентлигини ривожлантиришда “experience exchange”, “technical consulting” ва “rotation” каби интерфаол методларни қўллаш орқали умумкасбий фанларни ўқитишга оид таклифлардан Бухоро-муҳандислик технология институтида №AIF2/20 “Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини ошириш” (2019-2021 йй) мавзусида бажарилган лойиҳа доирасида фойдаланилган (Бухоро-муҳандислик технология институти 2021 йил 7 июлдаги 392-U-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга имконият яратилган;
булутли хизматларнинг мослашувчанлик, тезкорлик ва виртуаллаштириш каби дидактик имкониятларига устуворлик бериш асосида, булутли сақловчиларда жойлаштириладиган ва тарқатиладиган электрон таълим ресурсларини яратиш ва уларни амалга оширишнинг педагогик шартларини (шахсий-мотивацион, ташкилий-методтик ва моддий-техник) ишлаб чиқиш орқали талабалар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштиришга оид таклифлардан Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг №AIF1/4 “Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги ҳалқаро амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 13 декабрдаги 02-2069-2074-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish