Sayt test rejimida ishlamoqda

Назиров Бахтиёр Сафаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спорт тарихи (ХХ аср – XXI аср бошларида Сурхон воҳаси мисолида)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Тар675.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Тar.78.02.
Расмий оппонентлар: Муминова Гавҳар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор, Пардаев Тошкентбой Ражабович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спортнинг ХХ аср ва XXI аср бошларидаги тарихини Сурхондарё вилояти мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
советлар даврида Сурхондарё вилоятида спортни ҳарбий мақсадларга мослаштирилиши натижасида  Шеробод, Термиз, Жарқўрғон, Болдир, Искра, Паттакесар инқилобий қўмиталари жойлашган манзилларда ҳарбийлаштирилган спорт турлари билан шуғулланилганлиги ҳамда советлар даври ғоялари асосида  «Совет ҳокимияти нима?», «Ҳарбий хизматга тайёргарлик» ва «Коммунизмнинг алифбосини ўқиш» каби ғояларнинг тарғиб қилинганлиги аниқланган;
вилоятдаги маҳаллий оммавий ахборот воситалари (Илғор Сурхон» газетаси ва бошқалар)да асосан совет даврига хос бўлган «Жисмоний тарбия ҳафталиги», «Умумий ҳарбий таълим куни», «Мудофаа ҳафталиги» мавзуларидаги спорт мусобақаларини  ёритишга катта эътибор қаратилганлиги, спортга сиёсий-ғоявий тус берилганлиги далилланган;
Бойсундаги Дарбанд от спорт клубидан иккинчи жаҳон уруши йилларида сафарбар қилинган Терек лақабли отнинг Россиядаги Дон дарёси қирғоқларидан Австриянинг Вена шаҳригача бўлган масофани босиб ўтганлиги, Термиз отчопари спорт мактабида тайёрланган “Бокс”, “Баззафил”, “Бедакур” лақабли отларнинг халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этганлиги далилланган; 
cовет ҳукумати маҳаллий миллат вакилларининг анъанавий ўйинлари, асрий тажриба асосида шаклланган спорт турларини тан олмаганлиги натижасида ўзбек халқининг ғурурига айланган кураш ва улоқ мусобақалари тор доирада асосан оилавий маросимлар ва ҳосил байрамларида ўтказиладиган мусобақа турларига айланиб қолганлиги аниқланиб, миллий курашда Сурхон полвонлари томонидан қўлланилган “ёнбош”, “тўғаноқ”, “қоқма”,  “ўрама”, “қўшша”, “силтаб отиш” каби усул номлари бугунги кунда дунё миқёсида кенг тарқалганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон жисмоний маданият ва спорт тарихи тадқиқ этилиши бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
жисмоний маданият ва спорт маданий–маънавий соҳага мафкуравий таъсир ўтказишнинг муҳим воситаси деб қаралган мустабид совет тузуми шароитида мазкур соҳада миллий кадрлар тайёрлаш масаласида жиддий таназзул юз берганлиги, маҳаллий мутахассисларга муносабат каби манбалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи» фондини, шунингдек, Термиз давлат университети тузилмасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси музейи» экспозициясининг «Советлар ҳокимияти даври» номли бўлими фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2020 йилнинг 16 октябрдаги 74-сон маълумотномаси). Бу архив ҳужжатларининг нусхалари, сургун қилинганлар, кадрлар сиёсати бўйича ноҳақ айбланганларнинг спорт соҳасида амалга оширган ишларининг фотосуратлари ва шахсий ҳужжатлари, шунингдек, оғзаки тарих материаллари экспозициянинг янада қизиқарли бўлишида муҳим аҳамият касб этишга хизмат қилган;
мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни оммавий ҳаракатга айлантириш, миллий ва анъанавий спорт турларини тиклаш ва модернизация қилиш, олимпия ўйинлари ва халқаро спорт мусобақаларида спортчиларимиз қўлга киритган ютуқларининг мазмун моҳиятини Сурхондарё вилояти спортчилари  фаолияти юзасидан олинган хулосалардан Сурхондарё вилояти туризм ва спорт бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги вазифаларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуслардан бири бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ташкил этишда, шунингдек, вилоятдаги мутасадди жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари ўзларининг ғоявий-тарбиявий, маърифий ва тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йилнинг 4 октябрдаги 03-17-02/8087-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, спорт билан шуғулланишни оммавий ҳаракатга айлантириш ва халқаро спорт мусобақаларида Сурхон воҳаси спортчиларни қўлга киритган ютуқлари ҳақидаги маълумотларни ёритиб беришга хизмат қилган;
мустабид тузумнинг дастлабки йилларидаги жисмоний маданият ва спорт соҳасидаги сиёсати ва ушбу соҳага муносабати, Сурхон воҳасидаги жисмоний маданият спорт тарихининг ривожланишидаги натижалар, мустақиллик йилларидаги Сурхон воҳасидаги ислоҳотлар ва уларнинг амалий аҳамияти, янги Ўзбекистон шароитида жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан қабул қилинган ҳуқуқий норматив ҳужжатлар билан боғлиқ кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 27 ноябрдаги 02-40-1181-сон маълумотномаси). Натижада, совет ҳукуматининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юритган сиёсати, бунда ҳудуднинг локал хусусиятларини инобатга олмаслиги туфайли анъанавий миллий спорт турларини эътибордан четда қолиши билан боғлиқ жиҳатлар очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish