Sayt test rejimida ishlamoqda

Сохибназарова Хонсулув Абдувохидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сут ачитувчи бактерияларнинг бактериоцинлари ва уларни дерматологияда қўллаш имкониятлари», 03.00.04–Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/В431.
Илмий раҳбар: Миралимова Шахло Мирджамаловна, биология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Иброхим Хамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдульмянова Лилия Илясовна, биология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети  .
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бактериоцин ҳосил қилувчи сут ачитувчи бактерияларни ажратиш ва уларнинг бактериоцинларининг дерматологик инфекция қўзғатувчиларига қарши ташқи қўлланадиган янги антимикроб препаратларни ишлаб чиқишдаги самарадорлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистонда маҳаллий сут ачитувчи бактерия штаммларининг тери инфекцияларини қўзғатувчиларга қарши фаоллиги ва бактериоцин S. aureus мециллинга чидамли штаммларини ўсиш зонасини тўхтатиши аниқланган;
педиоцинга ўхшаш бактериоцинларни тозалаш схемаси ишлаб чиқилган ва гомоген пептидлар ажратиб олинган ва асосланган;
маҳаллий сут ачитувчи бактериялари штаммларининг IIa гуруҳи бактериоцинларини (Педиоцинга ўхшаш бактериоцинлар) ишлаб чиқариш қобилияти аниқланган.
илк бор антибиотикларга чидамли стафилококларнинг антогонистик хусусияти  сифатида махаллий сут ачитувчи бактерияининг бактериоцинлари дерматологияда хайвон моделида атопик дерматитни даволашда қўллаш имконияти  асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бактериоцин ҳосил қилувчи сут ачитувчи бактерияларни ажратиш ва уларнинг бактериоцинларини турли соҳаларда  қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий доривор ўсимликлардан ажратиб олинган ва пробиотик хусусиятлари аниқланиб, Lactobacillus plantarum Mal ва  Lactobacillus plantarum K-2 штаммларидан  №С-НИ-22 “Ўсимлик ва микроб бирикмалар асосида диабетга қарши инновацион биопрепарат яратиш” амалий лойиҳасида каламуш моделининг қон таркибида қанд миқдорини пасайтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 4 мартдаги 4/1255-651-сон маълумотномаси). Натижада, сут ачитувчи бактериялари штаммларининг диабетга қарши хусусиятлари аниқланган ва улар асосида диабетга қарши гипогликемик фаол бўлган пробиотик препарат яратиш имконини берган;
маҳаллий доривор ўсимликлардан ажратиб олинган сут ачитувчи бактерия штаммлари 16S pPHK нуклеотидлар кетма-кетлиги National Center for Biotechnology Information (NCBI) маълумотлар базасида Lactobacillus plantarum Mal (MT758354.1), Lactobacillus plantarum P-1 (MT758355.1), Lactobacillus plantarum K-2 (MT758470.1), Lactobacillus plantarum TM-5 (MT758469.1) рақами билан рўйхатга киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 4 март 4/1255-650-сон маълумотномаси). Натижада, дунё миқиёсида 16S pPHK генини нуклеотидлар кетма-кетлигидан филогенетик таҳлил учун фойдаланиш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish