Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадашева Анажан Газхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гемфилия А ва В беморларда мушак тизими патологиясининг клиник-функционал хусусиятлари ва унинг коррекцияси йуллари», 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib517.
.4.PhИлмий раҳбар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Сулайманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Сагынали Мурзаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Андижон Давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: А ва В гемофилияси билан оғриган беморларда мушак тизими патологиялари кечишини ташҳислаш,даволаш ва башоратлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гемофилия “А” ва “B” билан оғриган беморларда касаллик турига, оғирлигига, ёшига ва электромиография маълумотларига асосланиб мушак тизими ҳолатнинг хусусиятлари ва асоратларини учраши аниқланган;
қўл-оёқ мушакларини шикастланиши ва уларни асоратлар якунига таъсир даражаси билан қон зардобининг биокимёвий кўрсаткичлари (креатинфосфокиназа ва аспартатаминотрансфераза) орасидаги боғлиқлик баҳоланган;
гемофилия “А” ва “B” билан оғриган беморларда касалликнинг клиник манзараси, шунингдек, электромиография маълумотларини динамикада баҳолаш комплекс давога ижобий таъсир кўрсатиши ва эрта муддатларда касалликни башоратлаши асосланган;
 стимулловчи электронейрография курси мушак тўқимасини  тикланиш жараёнини тезлаштириши ва қўл-оёқларда мушаклар атрофияси ривожланиш регрессиясига сабаб бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гемофилия беморларда мушак тўқимаси патологиясини ташхислаш ва даволашда электронейромиографияни аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Гемофилияли беморларда мушаклар атрофиясини аниқлаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Гемофилияли беморларда мушаклар атрофиясини аниқлаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 26 июлдаги  № 8н-р /245 -сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гемофилия билан оғриган беморларда миопатияни ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга, шунингдек даволашга бўладиган молиявий харажатларни камайтириш имконини берган;
гемофилия билан оғриган беморларда мушак тўқимаси патологиясини ташхислаш ва даволашда электронейромиография аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли марказининг ҳамда Самарқанд вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг 1-клиникаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 апрелдаги 08-11508-сонли хулосаси). Олинган тадқиқот натижаларини амалга ошириш бу ҳаёт сифатини яхшилашга ва вақтинча меҳнатга яроқсизлик муддатларини қисқартиришга, шунингдек касалхонада бўлиш муддатини камайтириш ва йилига А ва В гемофилия беморларнинг умумий сонидан 37%гача давлат бюджет воситаларидан иқтисодий фойда билан даволаш таннарҳини пасайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish