Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўтаев Усмонжон Хайруллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистон жамияти сиёсий тизимининг миллий манфаатларни таъминлашдаги динамикаси», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Ss29.
Илмий маслаҳатчи: Пахрутдинов Шукритдин Илясович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистан миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Атамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жумаев Рустам Зиятович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Сайфуллаев Дурбек Бахтиёрович, тарих фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси миллий манфаат-ларини таъминлашда жамият сиёсий тизимини мустаҳкамлашнинг  сиёсий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаол демократик жараёнларнинг жадаллашуви Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига асосланганлигида ва унинг сиёсий тизим динамикасига «инсон омили»ни юкслатириш мақсадларига эришганлик даражасига мувофиқлиги исботланган;
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар бериш сиёсий тизимда очиқлик ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг асоси эканлиги исботланган;
мустақиллик йилларида мамлакат сиёсий тизимининг шаклланиш ва ривожланиш трансформацион давридаги (1990-2010 йй.) фундаментал муаммоларга сиёсий тизимнинг мослашишининг функционал, институ-ционал характерли каби хусусиятлари асослаб берилган;
сиёсий тизимнинг динамикаси миллий манфаатларни амалга оширганлик даражасига бевосита боғлиқ равишда ўзгариб, ривожланиб бориши асосланган;
сиёсий тизимнинг амалдаги самарадорлигини аниқловчи асосий мезонлар аҳолининг сиёсий ҳокимиятга ишончини ва инсон қадр-қимматини ошиб бориши билан белгиланиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий асосларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фаол демократик жараёнларнинг жадаллашуви Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига асосланганлигида ҳамда унинг сиёсий тизим динамикасига «инсон омили»ни юкслатириш мақсадларига эришганлик даражасига оид хулосалар Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сайловолди дастурининг «1.1.Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 26 апрелдаги 02-02-52-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсияларлар замонавий сиёсий жараёнларда партиялар фаолиятини такомиллаштириш, сиёсий тизимда олиб борилаётган модернизация ислоҳотларини жадаллаштириш жараёнларига хизмат қилади;
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида  фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва имтиёзлар бериш, сиёсий тизимда очиқлик, ошкоролик ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги тадқиқот натижалари ва хулосалари Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2021 йилда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган «фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш ҳамда жамият ривожланишига қўшган ҳиссасини инобатга олган ҳолда уларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари ва методологиясини ишлаб чиқиш»да фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2022 йил 26 апрелдаги 01/195-22-сонли маълумотномаси). Илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўзаро ҳамкорлигини ошириш, борасидаги билим, кўникма ва тажрибаларини оширишга хизмат қилган;
мустақиллик йилларида мамлакат сиёсий тизимини шаклланиш ва ривожланишининг трансформацион даври (1990-2010 йиллар)даги фундаментал муаммоларга сиёсий тизимнинг мослашишининг функционал, институционал характерли каби хусусиятлари Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Сайловолди дастурининг «1.1.Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий Кенгашининг 2022 йил 26 апрелдаги 02-02-52-сон маълумотномаси). Ушбу йўналиш доирасида илгари сурилган таклиф ва хулосалар партия ва унинг қуйи органлари фаолиятида сиёсий партияларнинг дастурий мақсад ва вазифаларини самарали амалга оширишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
сиёсий тизимнинг динамикаси миллий манфаатларни амалга оширганлик даражасига бевосита боғлиқ равишда ўзгариб, ривожланиб бориши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган «инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш» йўналиши бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йил 29 мартдаги 01-07/222-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчиликни мониторинг қилишни такомиллаштиришга, минтақавий ва халқаро даражада ахборот алмашинувининг сифатини оширишда ҳамда Омбудсманнинг ахборот платформасини яратиш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлашда хизмат қилган;
сиёсий тизимнинг амалдаги самарадорлигини аниқловчи асосий мезонлар аҳолининг сиёсий ҳокимиятга ишончини ва инсон қадр-қимматини ошиб бориши бўйича асосланган тадқиқот натижалари ҳамда хулосаларидан Республика «Ижтимоий фикр» жамоатчилик марказининг томонидан 2021 йил режа асосида тайёрланган «Ўзбекистон миллий манфаатларини таъминлашда сиёсий тизим самарадорлигини ошириш» йўналиши бўйича ташкил этилган социологик сўровномани ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 13 декабрдаги 01-16/367-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва натижалар социологик илмий тадқиқотларни ҳамда ижтимоий мезонлар методологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish