Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Авазбек Холмаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ирригация эрозиясига учраган тупроқларнинг унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда такрорий экинлар ҳамда ўғитларни қўллаш самарадорлиги», 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2021.4DSc/Qx73.
Илмий маслаҳатчи: Нурматов Шермат Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Саломов Шавкат Турабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Ибрагимов Одилжон Олимжанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хошимов Иброҳим Набиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилоятининг шароитида қисқа навбатли алмашлаб экиш 1:1 (ғўза:ғалла) тизимида такрорий экинлар (перко,сули ва нўхат аралашмаси, маккажўхори, соя, картошка)га маҳаллий ўғитлар ва органо-маъдан компостларни турли меъёрларда қўллаш орқали ирригация эрозиясига учраган тупроқларнинг унумдорлигини ошириш ва ғўзадан юқори ҳамда сифатли ҳосил олишни илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қисқа навбатли алмашлаб экиш (1:1) тизимида такрорий экинларда маҳаллий ўғитлар (гўнг) ва органо-маъдан компостларнинг ирригация эрозиясига чалинган типик бўз тупроқлар шароитида тупроқни ўртача ювилган қисмида, нишаблиги 2,00 бўлганда (кўк озиқа учун соя ҳамда перко, сули, нўхат аралашмаларига 40 т/га гўнг, дон учун соя ва туганак ҳосили учун картошкага 15 т/га компост) ҳамда қияликдан ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмларида (дон учун сояга 10 т/га, туганак учун картошкага 15 т/га) компост қўлланилиши мақбул эканлиги аниқланган;
кузги буғдойдан сўнг такрорий экилган экинлар ва уларга қўлланилган маҳаллий ўғит, органо-маъдан компостлар тупроқнинг сув-физик хоссаларига, яъни қиялиги 1,50 бўлган тупроқларнинг ҳайдов (0-30 см) қатламида сувга чидамли макроагрегатлар миқдори 13,8%, ҳажм массаси 1,333 г/см3 ва ғоваклиги 50,6% ни, қиялик 2,00  бўлганда ушбу кўрсаткичлар тегишлича 20,0%, 1,354 г/см3 ва 49,9% ни, қияликдан ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмида эса 21,8%, 1,327 г/см3 ва 50,9% ни ташкил этиб, соя ўсимлиги кўк масса ёки дон учун экилганда 40 т/га гўнг ва 10-15 т/га компост қўллаш мақбуллиги аниқланган;
тупроқларнинг ўртача ювилган ва қияликдан ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмларида маҳаллий ўғит, органо-маъдан компостлар қўлланилиши натижасида тупроқнинг қовушқоқлиги ортиши ҳамда сув ўтказувчанлиги яхшиланиши ҳисобига такрорий экинлар ва ғўзани суғоришда ювилган лойқа миқдори 5-10% га ва улар таркибидаги озиқа моддаларнинг миқдорлари 10-15% га камроқ йўқотилиши исботланган;
такрорий экинларга 40 т/га гўнг, 15 т/га компост қўллаш натижасида тупроқнинг сув-физик хоссалари (сувга чидамли макроагрегатлар миқдори ошиб, ҳажм массаси 0,024 г/см3 га камайиши ва ғоваклиги 0,89% га кўпайиши) ва агрокимёвий хусусиятлари (азот-4,2 мг/кг, ўзлаштириладиган фосфор-1,3 мг/кг ва алмашинувчи калий-10 мг/кг гача ошиши) яхшиланиши сабабли такрорий экинларнинг ўсиши, ривожланиши тезлашиб, ҳосилдорликнинг ошиши аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар шароитида маҳаллий ўғитлар ва органо-маъдан компостларни такрорий экинларда қўлланилиши натижасида гумус миқдорининг ортиши ҳисобига кейинги йил ғўзада 25 фоизгача ўғитлар тежалиши ва иқтисодий самарадорлик ортиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ирригация эрозиясига учраган тупроқларнинг унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда такрорий экинлар ҳамда ўғитлар қўллаш самарадорлигини аниқлашга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
Республикамизнинг пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигини оширишда органик ўғитлар ва компостлар қўллаш бўйича тавсиялар” номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 02/022-04/32-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республикамизда фаолият юритаётган фермер хўжаликларида асосий ҳамда такрорий экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ирригация эрозиясига учраган (қиялик даражаси 1,50) типик бўз тупроқлар шароитида 1:1 (ғўза:ғалла) тизимида кузги буғдойдан сўнг такрорий экинлар (кўк масса учун перко, сули, нўхат аралашмаси, соя)га 40 т/га маҳаллий ўғитлар қўллаш ва келгуси йили пахта етиштириш технологияси Тошкент вилоятининг Бўка туманида 32,6 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 02/022-04/32-сон маълумотномаси). Натижада такрорий экин сифатида етиштирилган перко, сули ва нўхат аралашмасидан 396,7-412,5 ц/га кўк масса ҳосили ва келгуси йили парваришланган ғўзадан 37,6-38,5 ц/га пахта ҳосили олинган ва маҳаллий ўғит эвазига 2,6-3,0 ц/га, такрорий экиндан 1,6-1,9 ц/га қўшимча ҳосил олиниб, рентабеллик даражаси 36,4-38,7% ни ташкил этган. Такрорий экин соядан эса 218,6-245,5 ц/га кўк масса ва келгуси йилида ғўза парваришланганда 38,5-39,2 ц/га пахта етиштирилди ва қўлланилган маҳалий ўғитдан 2,8-3,1 ц/га, такрорий экин соядан 2,0-2,3 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинган ва рентабеллик даражаси 39,8-41,2% ни ташкил этган;
ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар шароитида тупроқни ўртача ювилган (қиялик даражаси 2,00) ва қияликдан ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмиларида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1 (ғўза:ғалла) тизимида кузги буғдойдан бўшаган майдонларда дон ҳосили учун парваришланган сояга қиялик даражасига мос равишда 15 ва 10 т/га органо-маъдан компост қўллаш ва келгуси йили ғўза парваришлаш агротехнологияси Тошкент вилоятининг Юқори чирчиқ туманида 25,7 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 02/022-04/32-сон маълумотномаси). Натижада тупроқни ўртача ювилган ва қияликдан ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмида такрорий соядан тегишлича 25,8-26,4 ва 28,2 ц/га дон ҳосили олиниб, келгуси йилида ғўза парваришланганда 37,9-38,2 ва 37,1 ц/га пахта ҳосили олиниб, шундан органо-маъдан компост эвазига тегишлича 6,6-7,1 ва 5,8 ц/га ва такрорий экиндан 3,2-2,9 ҳамда 4,8 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинган. Рентабеллик даражаси 38,3; 39,6 ва 40,9% ни ташкил этган;
ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар шароитида тупроқни ўртача ювилган (қиялик даражаси 2,00) ва қияликдан ювилиб тушган тупроқ заррачалари ўтирган пастки қисмиларида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1 (ғўза:ғалла) тизимида кузги буғдойдан сўнг туганак ҳосили учун парваришланган картошкага тупроқни ҳар икки қисмига 15 т/га органо-мадан компост қўллаш ва кейинги йилги пахта ҳосилдорлигига таъсири борасидаги агротадбирлар Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 30,1 гектарда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 02/022-04/32-сон маълумотномаси). Натижада далани қиялик даражасига мос равишда гектаридан 26,28; 25,94 ва 27,16 т/га туганак ҳосили олинган. Келгуси йили ушбу майдонда ғўза парваришланганда пахта ҳосили 37,1; 36,8 ва 38,4 ц/га ни ташкил этган, органо-маъдан компост эвазига 6,1; 5,9 ва 5,1 ц/га га ва такрорий экиндан 2,8; 2,4 ва 1,1 ц/га қўшимча пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси тегишлича 31,4; 29,9 ва 33,4% ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish