Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиев Сайфиддин Тожиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тут ипак қурти селекциясида зотларнинг адаптацион потенциалидан фойдаланиш ва тутнинг турли мавсумларга мос янги навларини яратиш”, 06.02.04 – Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Qx200.
Илмий маслаҳатчилар: Насириллаев Бахтияр Убайдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02. (Бир марталик ИК)
Расмий оппонентлар: Гуламов Азамат Эшанкулович, техника фанлари доктори, профессор; Исматуллаева Диларом Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қуртининг саноат дурагайларини ташкил этувчи зот ва тизимлари селекцион популяциясидан, ноқулай стресс шароитларга мосланувчанлик ҳусусиятларини намоён этган генотип (оила)ларни танлаш асосида янги тизимлар олиш ҳамда тутнинг турли мавсумларга мос серҳосил селекцион номерларини танлаш ва янги навларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор тут ипак қуртининг йирик ва ўрта пиллали зотлари ҳамда ипак толасининг технологик кўрсаткичлари жуда юқори бўлган янги тизимлари популяциясида генотипларни стресс шароитларга мосланувчанлик потенциалининг қуйи чегараси 72,5% эканлиги аниқланган;
озуқа етишмовчилиги (-50%), ҳарорат ўзгариши (+16-30 °С) ва ҳаётий жараёнлар учун қурт боқиш майдонини кескин қисқартириш (50%) стресс факторларига мавжуд зот ва тизимлар генотипининг жавоб реакцияси 80,0 фоиздан 103,0 фоизгача ўзгариши исботланган;
пилла вазни, шакли ва калибри турлича бўлган зотлар популяциясида, жумладан ингичка ипак берадиган тизимларда провакацион селекция ўтказиш (ҳарорат, озуқа ва қурт боқиш майдони тақчиллиги), уларнинг ирсий хусусиятларини 30,0 фоизгача пасайтириши мумкинлиги аниқланган; 
селекцион белгиларнинг турғунлик даражаси ва стресс омилларга адаптация хусусиятлари юқори бўлган оилаларни аналитик селекция усулида аниқлаш ҳамда районлаштирилган зотлар таркибида махсуслаштирилган тизимлар олиш усули ва беккросс чатиштириш схемаси ишлаб чиқилган;
ноқулай стресс шароитларда ҳам маҳсулдорлик ва ҳаётчанлик потенциалини сақлаб қолган зотлар популяциясида қуртлар ҳаётчанлиги 86,6-89,7 %, пилла вазни 2,10-2,18 г га тенг янги чидамли тизимлар олинган;
зот ва тизимларнинг ноқулай шароитларга адаптация бўлиши билан бирга ипак толасининг умумий узунлиги 200-300 метрга, метрик рақами 150-200 м/г га қисқариши мумкинлиги аниқланган;
тутнинг №1-11 (Жарариқ 14 нави) ҳамда №2-11 (Марҳамат 2017 нави) селекцион номерларини морфо-биологик кўрсаткичлари бўйича селекция жараёнини 3-5 йилгача қисқартириш мумкинлиги исботланган;
1 гектар тутзордан 195,2-200,8 ц барг ҳосилдорлигига эга тутнинг 2 та серҳосил «Жарариқ 14» ва «Марҳамат 2017» янги навлари яратилган;
Тут ипак қуртининг ноқулай стресс шароитларга чидамли генотипларини аниқлаш ва танлаш ҳамда янги тут навларини яратишда муаллифлик синовини ўтказиш учун селекция жараёнларини 3 йилдан 5 йилгача тезлаштириш ва қисқартиришнинг асосланган усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тут ипак қурти селекциясида зотларнинг адаптацион потенциалидан фойдаланиш ва тутнинг турли мавсумларга мос янги навларини яратиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
«Тут ипак қуртининг ноқулай стресс шароитларга чидамли генотипларини аниқлаш ва танлаш услубиёти» қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги №1-1/1040-сон маълумотномаси). Натижада турли стресс омилларда ҳам юқори пилла ҳосили олиш имконини берувчи Линия 205, Линия 206 (узунчоқ пилла шаклли), Линия 207 ва Линия 208 (думалоқ пилла шаклли) тизимларининг 20 қутисидан (ўртача 1 қути ҳисобидан) стандарт зотларга нисбатан қўшимча 3,3 кг сара наслли пилла ва 5,1 қути элита уруғ олиниб, иқтисодий самарадорлик 2672069 сўмни, соф фойда 935224 сўмни ва қиёсловчига нисбатан рентабеллик даражаси 53,8 фоизни ташкил этган;
янги яратилган тут ипак қуртининг Линия 205, Линия 206 (узунчоқ пилла шаклли), Линия 207 ва Линия 208 (думалоқ пилла шаклли) тизимлари  Фарғона вилояти «Фарғона пилла наслчилик» МЧЖ сида 5 қути миқдорда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги №1-1/1040-сон маълумотномаси). Мазкур услубиётни жорий этиш натижасида мазкур тизимлардан стандарт зотларга нисбатан қўшимча 2,9 кг сара наслли пилла ва 4,5 қути элита уруғ олиниб, иқтисодий самарадорлик 2378793 сўмни, соф фойда 951517 сўмни ва қиёсловчига нисбатан рентабеллик даражаси 66,7 фоизни ташкил этган;
«Янги тут навларини яратишда муаллифлик синовини ўтказиш учун селекция жараёнларини тезлаштириш ва қисқартириш услубиёти» қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги №1-1/1040 –сон маълумотномаси). Натижада ушбу усул асосида турли мавсумларга мос ҳамда юқори барг ҳосили олиш имконини берувчи, янги яратилган тутнинг Жарариқ 14 (№1-11) нави Самарқанд вилояти «Шахноза, Комила, Азизжон» фермер хўжалигида 0,40 га майдонда жорий этилган. Иқтисодий самарадорлик 1310000 сўмни, соф фойда 1115000 сўмни ва рентабеллик даражаси 52,3 фоизни ташкил этган;
янги яратилган тутнинг Марҳамат 2017 (№2-11) нави Андижон вилояти «Ипак» фермер хўжалигида 0,60 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун санаотини ривожлантириш қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги №1-1/1040 –сон маълумотномаси). Натижада мазкур навнинг иқтисодий самарадорлиги 2006600 сўмни, соф фойда 1706600 сўмни ва рентабеллик даражаси 52,2 фоизни ташкил этган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish