Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимов Шерали Сайдикаримовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини таъминлашда тармоқлараро интеграциянинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш», 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси  (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped87.

Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.

Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳакимов Равшан Рашодович, педагогика фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини таъминлашда тармоқлараро интеграциянинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

малакали кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлашнинг интеграциялашган механизми тармоқлар фаолиятидаги ўзаро алоқадор ва мувофиқ функцияларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;

касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш ўқув жараёни учун ташкилий, мазмуний, технологик ва натижавийлик компонентларининг методик таъминоти субъектлар фаоллигига йўналтирилган веб-технологиялар асосида такомиллаштирилган;

такрорланувчи таянч элементларни чеклаш шарти асосида касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш ўқув мазмунининг таркиби оптималлаштирилган;

мутахассиснинг касбий тайёргарлиги даражаси ва шахсий сифати параметрларини кадрлар буюртмачилари талаблари ва муносабатларига интеграциялашни ўз ичига олган ахборот алмашинув фаолияти учун Wordpress контентни бошқариш тизимидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Касб таълими ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини таъминлашда тармоқлараро интеграциянинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

тармоқлар фаолиятининг ўзаро интеграциялашуви, малакали кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш механизмига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3151-сон қарори билан тасдиқланган 3-иловадаги меъёрий ҳужжатни ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 23 августдаги 600-сон буйруғи мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 13 ноябрдаги  89-03-2783-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар манфаатдор тармоқлар ҳузурида таълим мазмунини соҳа истиқболидан келиб чиқиб белгилаш ва узлуксиз янгилаб бориш, тармоқлараро интеграцияни таъминлашга йўналтирилган Илмий-техник кенгашлари фаолиятини йўлга қўйиш имконини берган;

ўқув жараёнининг ташкилий, мазмуний, технологик ва натижавийлик йўналишларининг узвийлигини таъминлаш имкониятлари, ўқув мазмуни таркиби оптималлаштиришга оид таклифлар олий таълим муассасалари педагогика соҳаси учун тасдиқланган Давлат таълим стандарти ва касб таълими ўқитувчиларини тайёрлашнинг малакавий талаблари мазмунига сингдирилган («Ўзстандарт» агентлиги томонидан O‘z.DSt2689:2013, O‘z.DSt2734:2013, O‘z.DSt2733:2013 рақам билан рўйхатга олинган). Мазкур малакавий талаблар ўқув жараёнларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш, бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлиги ва рақобатбардошлиги самарадорлигини оширишга хизмат қилган;

мутахассиснинг касбий тайёргарлиги даражаси ва шахсий сифати параметрлари, кадрлар буюртмачилари ўртасида ўзаро ахборот алмашинув фаолияти имкониятларини кенгайтиришга оид назарий ва амалий тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 16 сентябрдаги 387-сон буйруғи билан тасдиқланган битирувчиларга қўйиладиган малакавий талабларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 30 июндаги 87-03-1237-сон маълумотномаси). Мазкур меъёрий ҳужжатлар олий таълим муассасалари битирувчилари малакаси сифатини ошириш ва бандлигини таъминлашга ҳамда ўқув дастурлари, ўқув қўлланмаларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish