Sayt test rejimida ishlamoqda

Бегматов Шохрух Абдувахоб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Method and devices of real-time processing of television signals based on adaptive interpolation» (Телевидение сигналларини мослашувчан интерполяция асосида реал вақтли қайта ишлаш усули ва қурилмалари), 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2503. 
Илмий раҳбар: Носиров Хабибулло Хикматулло ўғли, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Нематович, техника фанлари доктори, профессор; Исроилов Жамшид Дилшодович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рақамли телевизион тасвир сигналларини мослашувчан интерполяция усули орқали реал вақтда қайта ишлаш асосида уларни зичлаштириб узатиш, сунъий интеллект ёрдамида тасвирдаги объект ва инсонларни ажратиб олиш усуллари ва аппарат-дастурий таъминотини ҳамда тасвирдаги инсонларни ажратиб олиш имкониятига эга бўлган қидирув-қутқарув комплексини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тиниқлиги паст бўлган телевизион тасвирлардаги инсонларни йўналтирилган градиент гистограммаси ёрдамида ажратиб олувчи усул ишлаб чиқилган;
телевизион тасвирдаги йўқотишларни камайтиришга ёрдам берувчи мослашувчан интерполяция қилувчи ва қайта ўқитилувчи ўн иккига етти ўлчамдаги сунъий нейрон тармоғидан ташкил топган ночизиқли қайта ишлаш модели ишлаб чиқилган;
реал вақтда телевизион тасвирларни ўлчамлари бўйича зичлаштириш орқали уларни узатиш полосасини торайтирувчи мобил қурилма ишлаб чиқилган;
фавқулодда вазиятларнинг қидирув мақсадларида қўлланилувчи телевизион тасвирлардаги инсонларни аниқлашнинг такомиллаштирилган усули асосида қайта ишловчи аппарат-дастурий комплекси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телевизион тасвир ўлчамларини ўзгартириш, тасвирни қайта тиклаш ва улардаги инсонларни ажратиб олиш усуллари ҳамда дастурий воситаларини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
телевизион тасвир ўлчамларини ўзгартириш ва уни қайта тиклаш учун сунъий интеллектга асосланган мослашувчан интерполяция усули ва дастурий воситаси «UNICON.UZ» ДУК нинг ахборот хизматлари жараёнларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 33-8/7406-сон маълумотномаси). Натижада сунъий интеллектга асосланган мослашувчан интерполяция усулида тасвир сифати 5% га яхшиланган; 
сунъий нейрон тармоқ модели асосида ишлаб чиқилган интерполяция усули ва дастурий воситаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг ахборот хизматлари жараёнларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 33-8/7406-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган сунъий нейрон тармоқ (СНТ) га асосланган мослашувчан интерполяция усулида тасвирдаги хатолик даражаси 2,8% га камайтирилган; 
тасвирлардан инсонни аниқлаш учун ишлаб чиқилган усуллар ва дастурий воситалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги Фуқаро муҳофазаси институтининг ишлаб чиқариш, таълим ва ахборот хизматлари жараёнларига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 21 октябрдаги 33-8/7406-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқарилган сунъий интеллектга асосланган одамни аниқлаш усули ёрдамида фавқулодда вазиятларда одамни аниқлаш масофаси 1,5 бараварга оширилган ва одамни аниқлаш эҳтимоли 4 бараварга яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish