Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердиев Алишер Алиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер қатламлари ҳолатини оптик-толали ўлчов тизимлари асосида мониторинг қилиш усулларини ишлаб чиқиш», 05.04.02 – Радиотехника, радионавигация, радиолокация ва телевидение тизимлари ва қурилмалари. Мобиль, тола-оптик алоқа тизимлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2433.
Илмий раҳбар: Рахимов Бахтиёр Нематович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Давронбеков Дилмурод Абдужалилович, техника фанлари доктори, профессор; Туляганов Баходиржон Исмаилович, геология-минералогия фанлари номзоди, етакчи илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: оптик-толали ўлчов тизимлари асосида тоғ жинсларининг кўчки жараёнларини мониторинг қилиш усуллари, алгоритмлари ва аппарат-дастурий воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ жинсларидаги кўчки хавфини мониторинг қилиш тизимида оптик-толали ўлчов тизимларини қўллаш ҳамда уларнинг турли параметрларини назорат қилишни автоматлаштириш ҳисобига кўчки ҳолатларини мониторинг қилиш усули такомиллаштирилган; 
ҳавфли экзоген геологик шароитларнинг ўзгаришида кўчки фаоллиги ҳудудини аниқлаш ва уларнинг ривожланишини башоратлаш тизимининг самарадорлигини оширувчи ҳамда тизим параметрларини масофадан ўзгартириш имкониятини берувчи қурилма алгоритми ишлаб чиқилган; 
фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционаллиги оширадиган оптик толали ўлчов тизимлар ёруғлик интенсивлигини модуляцияловчи спектрометрик датчикларнинг деформацион хусусиятлари асосида тоғ жинслари ҳолатини мониторинг қилувчи тизимдаги радиотехник элементлар ва модулларнинг ўзаро боғланиши ва интеграциясини ташкил этиш тамойили ишлаб чиқилган; 
геологик шароитларнинг ўзгаришида кўчки фаоллигини ҳудудини аниқлаш хатолигини оптик-толали ўлчов тизимлари ва тупроқ намлиги датчиклари асосида камайтирган ҳолда тизим самарадорлигини оширувчи тоғ жинслари ҳолатини мониторинг қилиш қурилмасининг аппарат-дастурий таъминоти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оптик-толали ўлчов тизимлари асосида тоғ жинслари ҳолатини мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
оптик-толали ўлчов датчиклари асосида тоғ жинслари кўчки жараёнларини мониторинг қилиш ахборот-ўлчов тизимининг радиотехник элементлари ва модулларининг ўзаро боғланиши, таъсири ва интеграциясини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган усуллари ва алгоритмлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг «15361-ҳарбий қисм» Махсус авария-тиклаш бошқармасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 33-8/8220-сонли маълумотномаси). Натижада кўчки фаоллигини аниқлаш вақтини 5-7 мартага қисқартириш ва тизим самарадорлигини 10-20 % га ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган дастурий-аппарат воситаси ва кўп каналли ахборот-ўлчов тизимининг синхрон маълумотларини қайта ишловчи мониторинг мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 33-8/8220-сонли маълумотномаси). Дастурий-аппарат воситасини жорий этиш орқали фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг функционаллиги кенгайтирилган, кузатилаётган параметрлар назоратини автоматлаштириш таъминланган; 
Тоғ жинслари ҳолатини оптик-толали ўлчов тизимлари асосида мониторинг қилиш қурилмаси «UNICON.UZ» ДУК.да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 17 ноябрдаги 33-8/8220-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини аҳоли пунктларининг бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларида O‘z DSt 3523:2021 давлат стандартига мувофиқ магистрал оптик-толали кабелларни ётқизишда, монтаж қилиш ва оптик-толали алоқа линияларини қуришда, ер қатламларида кўчкилар содир бўлиш эҳтимолини мониторинг қилишда ва асосий параметрларни аниқлашда қўллаш мумкин. Натижада тизим самарадолигини 1,1-1,2 мартага оширилган ва объектни n та кузатув нуқтасига эга 2 км.гача бўлган периметрда мониторинг қилиш мумкин бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish