Sayt test rejimida ishlamoqda

Джулибеков Нурмат Каршибековичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кон-металлургия саноати корхоналарини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1302.
Илмий раҳбар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мирзаев Файзулла Ибадуллаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кон-металлургия саноати корхоналарини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кон-металлургия саноати корхоналари учун ер қаъридан фойдаланган-лик учун солиқ ставкасини олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида пасайтиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кон-металлургия саноати корхоналарида фойда солиғини ҳисоблашда амалдаги табақалашган ставкасининг юқори даражасини халқаро амалиётга мос равишда босқичма-босқич пасайтириш ва 2023 йилдан ягона солиқ ставкасини жорий қилиш зарурлиги асослаб берилган;
асосий фондларни харид қилишга сарфланган сумманинг фойдадан ҳисобланган солиқ суммасидан чегириб қолинадиган қисмини 5 фоиздан 10 фоизгача ошириш, энергия тежамкор ҳисобланган юридик шахсларнинг асосий воситаларини фойдланишга топширилгандан сўнг 3 йил мобайнида мол-мулк солиғидан озод қилиш ҳамда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун амортизация қилинадиган активларни олишга оид харажатлар миқдорини тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан камайтириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурлиги асосланган;
кон-металлургия саноати корхоналарида ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг амалдаги ставкасини 2025 йилгача олти фоизгача пасайтириш таклифи асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кон-металлургия саноати корхоналарини солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кон-металлургия саноати корхоналари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини олтин, палладий, кумуш ва мис бўйича 15 фоиз миқдорида пасайтириш бўйича ишлаб чиққан таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги
ПҚ-4938-сон «Ўзбекистон Республикасининг «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/3-69231-сон маълумотномаси). Натижада 2021 йилда «Навоий КМК» ДК бўйича 2 545,2 млрд.сўм ва «Олмалиқ КМК» АЖ бўйича 441,4 млрд.сўм миқдоридаги маблағлар комбинатлар ихтиёрида қолдирилишига хизмат қилган;
кон-металлургия саноати корхоналари фойдасини солиққа тортиш бўйича фойда солиғи табақалашган ставкасининг юқори даражасини пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4555-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/3-69231-сон далолатномаси). Натижада 2020 йилда «Навоий КМК» ДК бўйича 2 472,5 миллиард сўм ва «Олмалиқ КМК» АЖ бўйича 1 011,4 миллиард сўм маблағлар комбинатлар ихтиёрида қолдирилишига эришилган;
ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини халқаро амалиётга мослаштириш мақсадида уни босқичма-босқич пасайтириш таклифи 2022 йил 1 январдан бошлаб ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини камайтириш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 октябрдаги ПФ-6319-сон «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/3-69231-сон далолатномаси). Натижада кон-металлургия саноати корхоналарида бюджетни режалаштириш ва прогнозлаштириш методологиясини ишлаб чиқиш жараёнида прогнозларни реал иқтисодий ҳолатга мослаштиришга хизмат қилган;
кон-металлургия саноати корхоналари учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 308-моддасига асосий фондларни харид қилишга сарфланган сумманинг фойдадан ҳисобланган солиқ суммасидан чегириб қолинадиган қисмини 5 фоиздан 10 фоизгача ошириш, 312-моддасига энергия тежамкор ҳисобланган юридик шахсларнинг асосий воситаларини фойдланишга топширилгандан сўнг 3 йил мобайнида мол-мулк солиғидан озод қилиш ҳамда 414-моддасига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари учун амортизация қилинадиган активларни олишга оид харажатлар миқдорини тўланиши лозим бўлган фойда солиғи суммасидан камайтириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифлари Солиқ кодекси 308, 312 ва 414-моддаларининг тегишли бандларини ўзгартиш бўйича қарор лойиҳасига киритилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 12 ноябрдаги 19/3-69231-сон далолатномаси). Ушбу ўзгаришлар давлат бюджетига тушумларни прогнозлаштириш ҳамда солиқ солиш параметрларини белгилашда муҳим манба сифатида фойдаланилиб, натижада 2022 йилдан кон-металлургия саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқариш жараёнига илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари натижаларини жорий қилиш имкониятларини яратган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish