Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадирханов Мухаммедшокир Мухаммедкабировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Катталардаги ўткир вирусли энцефалитлар клиник-лабаратор ташхиси ва даволаш усулларини кулайлаштирилиши», 14.00.40 - Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Tib 1059.
Илмий раҳбар: Шарипова  Висолатхон Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12. 2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Собиров Джурабой Маърифбоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Этиологик омилга боғлиқ холда вирусли энцефалитларнинг ўткир даврида беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқот илмий янгилиги: 
бош мия яллиғланишларда шошилинч стационарда хавф гуруҳлари иммун танқислиги ва оппортонунистик вирусли инфекциялар каби қўшимча омилларни аниқлашнинг дастлабки тактикасини ўткир вирусли энцефалитларнинг оғир турларида ёш ва хуши даражаси мезонлари бўйича амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
касалликнинг асоратли кечишида ўткир вирусли энцефалитларнинг иккиламчи бош мия шишиш ҳавфи юқорилиги сабабли салбий оқибатлар эҳтимолини лаборатория услубиёти ёрдамида эрта аниқлаш интенсив даволаш тактикасини танлашга таъсир этиши асосланган; 
ўткир вирусли энцефалитларнинг иммун танқислиги билан боғлиқ шаклларида беморнинг қон томирларининг эндотелий қатлами зараланиши сабабли гематоэнцефалик тўсиқни бузулиши ва бош мия оксигенацияси даражасининг ўзгаришига танланган эрта антиретровирус даволаш тактикасининг таъсири аниқланган;
ўткир вирусли энцефалит иммун танқислиги синдроми билан ассоциирланганда қондаги Д-димери миқдори 5,9 фоиздан ортиқ, орқа мия суюқлигидаги оқсил миқдори 1,6 г/л ва лактат миқдори 5,2 фоиздан ошганида ретровирусга қарши терапияни қўлланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Катталарда ўткир вирусли энцефалитларни клиник-лаборатор ташхислаш ва даволаш усулларини такомиллаштириш  бўйича олинган натижалар асосида: 
катталарда ўткир вирусли энцефалитларни клиник-лаборатор ташхислаш ва даволаш усулларини самарадорлигини ошириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Катталарда мингоэнцефалитларни ўткир даврида ташхислаш ва этиопатогенетик даволаш усулларни такомиллаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 октябрдаги 8н-д/322-сон маълумотномаси). Катта ёшли беморларда ўткир вирусли энцефалитларнининг турини эрта аниқлаш ва самарали даволаш тактикасини кўллаш натижасида эрта ўлим кўрсатгичини 33,9% дан 16,7% гача тушуришни имконини берди;
катталарда ўткир вирусли энцефалитларни клиник-лаборатор ташхислаш ва даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро ва Жиззах вилоятлари филиалларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08/09/19740-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши катталарда ўткир вирусли энцефалитларни клиник-лаборатор ташхислашни такомиллаштириш ва даволашга антиретровирус терапиясини эрта кўшиш натижасида асоратларнинг ривожланиши омилларни (мияча симптоматикаси ва ретинопатияни) 93,8% дан 60% гача камайтириш ва  беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish