Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимов Шерали Ахмадали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ички инвестицион потенциалдан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш”, 23.00.05 – “Миллий хавфсизликнинг тизимли таҳлили ва истиқболини белгилаш муаммолари” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Iqt1959.  
Илмий маслаҳатчи: Юсупов Умид Собиржанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, PhD.30.11.2021.Ss/I.89.02. 
Расмий оппонентлар: Зохидов Азаматжон Аъзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Мутолиб Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ички инвестицион потенциалдан фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий хавфсизлик ҳолатининг барқарорлигини таъминлаш учун асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида ички инвестицияларнинг улушини 65% ва ундан ортиқ миқдорда сақлаб туриш таклиф этилган;
ички инвестицион потенциалдан фойдаланиш даражасининг иқтисодий хавфсизликка таъсирини баҳолаш бўйича чегаравий қийматларни аниқлаш асосида 2026 йилга қадар ички инвестицияларни жалб қилишнинг оптимал қийматлари таклиф этилган; 
миллий иқтисодиётнинг монетаризация даражасини ошириш учун иқтисодиётга ажратилган банк кредитлари ўсиш суръатларининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиши суръатлари билан мувофиқлигини таъминлаш таклиф этилган; 
тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ресурсларига бўлган талабини қисқа ва ўрта муддатда қондиришда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан банк кредитлари бўйича фоиз тўловларини қисман қоплаб бериш ҳамда кредит учун кафиллик тақдим этиш муҳим ўрин тутиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ички инвестицион потенциалдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтисодий хавфсизлик ҳолатининг барқарорлигини таъминлаш учун асосий капиталга киритилган инвестициялар таркибида ички инвестицияларнинг улушини 65% ва ундан ортиқ миқдорда сақлаб туриш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби томонидан ахборот-таҳлилий маълумотнома тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг 2021 йил 8 октябрдаги 29/6917-сон маълумотномаси). Натижалар миллий иқтисодиётнинг инвестицион хавфсизлиги бўйича миқдорий кўрсаткичларни белгилаш, маҳаллий инвесторларни рағбатлантириш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни ишлаб чиқишга муайян даражада хизмат қилган;  
ички инвестицион потенциалдан фойдаланиш даражасининг иқтисодий хавфсизликка таъсирини баҳолаш бўйича чегаравий қийматлар асосида ишлаб чиқилган 2026 йилга қадар ички инвестицияларни жалб қилишнинг оптимал қийматлари Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг 2022 йил 28 январдаги «2022-2026 йилларга мўлжаллаган Янги Ўзбeкистoн тараққиёт стратегияси тўғрисидa» ги ПФ-60-сoнли Фармонини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг 2021 йил 8 октябрдаги 29/6917-сон маълумотномаси). Натижада ички инвестицияларни жалб қилиш ҳажмининг энг кам миқдори (50 млрд АҚШ долл.) белгилаб олинган; 
миллий иқтисодиётнинг монетаризация даражасини кредит қўйилмалари орқали ошириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 38-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабининг 2021 йил 8 октябрдаги 29/6917-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг инвестицион фаоллиги ортиб, монетизация даражасининг 18 дан 20% га етишига замин яратилган; 
тадбиркорлик субъектларининг инвестицион ресурсларига бўлган талабини қисқа ва ўрта муддатда қондиришда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан банк кредитлари бўйича фоиз тўловларини қисман қоплаб бериш ҳамда кредит учун кафиллик тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг 2021 йил 18 октябрдаги 11/2-3144-сон маълумотномаси). Фоиз ва кафиллик механизмларининг жорий қилиниши ички инвестицион ресурсларнинг ҳаракатга келишига, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий фаоллиги ортишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish