Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Лола Вахобовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини баҳолаш орқали маҳаллий бюджет даромадларини мустаҳкамлаш масалалари (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1299.
Илмий раҳбар: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Сатторов Одил Бердимурадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Исмоилова Санобархон Якубовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини баҳолаш орқали маҳаллий бюджет даромадларини мустаҳкамлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетга қўшимча захира маблағларини жалб қилишда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилган солиқ тўловчилардан ушбу солиқларга ҳисобланган сумманинг бир фоизини ундириш таклиф этилган;
ҳудуднинг молиявий салоҳиятини оширишда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулк объектларининг солиқ солиш базасига нисбатан 1 м² учун мутлақ миқдорда ҳудудий минимал қиймат ўрнатиш таклиф этилган;
ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини ўта паст – (0,1-0,25), паст – (0,26-0,50), муътадил – (0,51-0,75), жуда юқори – (0,76-1,0) шкалалари асосида баҳолаш таклиф этилган;
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва кўчмас мулк солиқларини ҳудуднинг молиявий салоҳиятига таъсирини баҳолашнинг эконометрик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини баҳолаш орқали маҳаллий бюджет даромадларини мустаҳкамлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
маҳаллий бюджетга қўшимча захира маблағларини жалб қилишда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод этилган солиқ тўловчилардан ушбу солиқларга ҳисобланган сумманинг бир фоизини ундириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 январдаги 18/1-75631-сон маълумотномаси). Натижада Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси шаклланишига эришилган ва маҳаллий бюджетларнинг тегишли бюджетлар заҳира жамғармаларининг зарурий миқдори шакллантирилган;
ҳудуднинг молиявий салоҳиятини оширишда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулк объектларининг солиқ солиш базасига нисбатан 1 м² учун мутлақ миқдорда ҳудудий минимал қиймат ўрнатиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-742-сон “2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитасининг 2022 йил 14 январдаги 18/1-75631-сон маълумотномаси). Натижада юридик шахсларнинг мол-мулкга солинадиган солиғини ҳисоблаб чиқишда бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси минимал миқдори тартиби киритилган;
ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини ўта паст – (0,1-0,25), паст – (0,26-0,50), муътадил – (0,51-0,75), жуда юқори – (0,76-1,0) шкалалари асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-657-сон “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат Бюджети тўғрисида” Қонунида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 18/1-75631-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини баҳолаш орқали тегишли маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини режалаштириш ҳамда мустаҳкамлашга муҳим илмий – амалий асос бўлган;
Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва кўчмас мулк солиқларини ҳудуднинг молиявий салоҳиятига таъсирини баҳолашнинг эконометрик модели Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Музрабод, Шеробод ва Қизириқ туманларини комплекс ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 515, 516, 517, 518-сон қарорларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 18/1-75631-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида ҳудуд молиявий салоҳиятига таъсир даражасини ифодаловчи эконометрик моделларнинг ишлаб чиқилиши ҳудуд молиявий салоҳияти даражасини объектив аниқлаш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish