Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Камол Ибрагимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пневмомеханик йигириш машиналарида дискретизация жараёнини такомиллаштириш”, 05.06.02 – «Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам (B2021.3.PhD/T.1135):
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матисмаилов Сайпулла Лолашбоевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Бабажанов Хусан Тохирович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ип сифатини оширишга қаратилган комплекс назарий-тажрибавий тадқиқотлар асосида дискретлаш барабанчасининг  гарнитура параметрларини ва тезлик режимларини танлаш орқали  самарадорлигини ошириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пневмомеханик йигириш машиналарида арра тишларини, унинг қадамларини ва қиялик бурчакларини ўзгартирилган ҳолда дискретловчи барабанчасининг янги гарнитураси ишлаб чиқилган;  
такомиллаштирилган янги  гарнитура арра тишлари қиялик бурчагини аниқлаш учун математик модел ишлаб чиқилган ва дискретловчи барабанча айланиш тезлигининг марказдан қочма куч, ишқаланиш коэффициенти ва гарнитура  тишларидаги толали масса ўзгаришига таъсирини назарий асосланган;
дискретловчи барабанча айланиш тезлигининг толага таъсир қилувчи ташқи кучларнинг ўзгаришига таъсир даражасини аниқловчи боғланишлар ишлаб чиқилган;
ип сифат кўрсаткичларининг гарнитура параметрларига ва дискретлаш барабанчасининг айланиш тезлигига боғлиқлигини ифодаловчи математик моделлар ишлаб чиқилган, арра тишнинг қиялик бурчаги ва барабаннинг айланиш тезликларининг рационал қийматлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Дискретловчи барабанча гарнитура тишлар қадами ва тишнинг олд қирраси қиялик бурчаги ҳамда дискретловчи барабанча айланиш частотаси параметрларининг ип сифати ва пневмомеханик ип йигириш жараёни барқарорлигига таъсири даражасини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида: 
дискретлаш барабанчасига янги профилли гарнитурани қўллаб пневмомеханик усулда йигирилган ипнинг сифатини таъминлайдиган рационал парметрлар  Хоразм вилояти “КОВОТЕХ” МЧЖ ҚK ва “XORAZM TEX” МЧЖ корхоналари шароитида 29 тексли чизиқли зичликдаги ип йигириб олишда  ишлаб чиқаришга жорий этилган.  («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг  2021 йил 13 декабрдаги №14/25-3399-сонли маълумотномаси). Натижада, юқори сифатли ( ипнинг солиштирма узиш кучи юқори,  ип кўндаланг кесими бўйича нотекислиги яхшиланган, ташқи кўринишдаги нуқсонлари кам) пневмомеханик ип олинган, ҳамда ипдаги узилишлар сони 20% га камайишига эришилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish