Sayt test rejimida ishlamoqda

Шохакимова Азиза Алимджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Макроғовакли ионитлар синтези ва улар асосида мембраналар олиш технологиясини яратиш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2036.
Илмий раҳбар: Рахимова Латофат Собиржоновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Муталов Шухрат Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олигомерлар ва тикилган сополимерлар асосида кучли кислотали гетероген турдаги макроғовак структурали ионалмашиниш мембраналари олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1:1:0,5 моль нисбатда фурфурол, дифенилоксид ва полиэтиленполиамин (мос равишда) умумий массага нисбатан 10%, 20%, 30%, 40% ғовак ҳосил (глюкоза) қилувчи  қўшиб, -NH2 ва -SO3H функционал гуруҳли амфотер табиатли 414,64 м2/г солиштирма юзага эга бўлган макроғовакли ионит синтез қилинган;
фурфурол ва дифенилоксид асосида синтез қилинган гел структурали полимерга функционал гуруҳлар киритиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган ва гетероген турдаги ионит: инерт полимер мембраналар самарали эканлиги исботланган;
гетероген мембраналарнинг кислота ва асос муҳитларига бардошлилиги, термик ва механик мустаҳкамлиги исботланган;
амфотер ионитнинг статик шароитда катионит ҳолатида металл ионларини d-поғоначадаги бўш орбиталлари, анионит ҳолатида азотдаги харакатчан умумлашмаган электронлар жуфти ҳисобига сорбциялаши асосланган;
фурфурол ва дифенилоксид тикилган сополимерлар асосида гетероген турдаги макроғовак структурали ионалмашиниш мембраналари ишлаб чиқариш технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сополимерлар асосида кучли кислотали гетероген турдаги макроғовак структурали, тикилган ионалмашиниш мембраналари олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
фурфурол ва дифенилоксид асосида олинган полимер матрицани сульфолаш орқали амфотер табиатли макроғовакли ионит «Сув таъминоти» ДУКнинг деминирализациялаш жараёнида ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 10 январдаги 03-03/1-61-сон маълумотномаси). Натижада, мис, рух, темир ионларини сорбциялаш хусусиятларига эгамакроғовак структурали, ионалмашиниш мембраналари ишлаб чиқариш имконини берган;
фурфурол ва дифенилоксидни кислотали муҳитда сульфолаш билан олинган гел структурали гетероген табиатли инерт полимерлар асосидаги мембраналар «Биокимё» АЖнинг техник сувларини юмшатиш жараёнида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 10 январдаги 03-03/1-61-сон маълумотномаси). Натижада, шўр сувумумий қаттиқлигини 0,1-0,15 мг·экв/л, ишқорийликни 4,6-4,8 мг/дм3, қуруқ қолдиқ миқдорини 180-190 мг/дм3 гача камайтириб, тузсизлантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish