Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Бекзод Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий нефть, газ ва ёғ-мой саноати хомашё ва қолдиқларидан фойдаланиб йўл қурилиш битумларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2450.
Илмий раҳбар: Хамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Сайдахмедов Эгамберди Мухторович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефть-газ, кимё ва озиқ-овқат саноати иккиламчи хомашёлари асосида йўл қурилиш битумларини олиш таркиби технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гудрон (госсипол қатрони) таркибидаги енгил компонентлари нефтшлами таркибидаги метал сақлаган органик моддалар билан реакцияга яхши кириши аниқланган;
битум таркибига нефқолдиғининг қўшишда, ҳарорат оралиғини кенгайтириш ва йўл қурилиш битум боғловчининг адгезион хусусиятларини яхшилаши асосланган;
битум боғловчисига гудрон, нефтқолдиғи ва олтингугуртларни биргаликда киритиш билан адгезиянинг ортишига асосий ҳисса гудронга тегишли эканлиги исботланган;
асфальтбетон қоришмасини тайёрлаш учун маҳаллий хомашё ва қолдиқларга асосланган янги йўл қурилиш битумлари ишлаб чиқилган;
юқори эксплуатацион хусусиятларига эга бўлган нефтқолдиғи, гудрон (госсипол қатрони) ва техник олтингугурт асосида янги таркибга эга бўлган йўл қурилиш битумининг рецептураси ва уни олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хомашёлар асосида янги таркибли йўл қурилиш битумини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий нефтқолдиғи, гудрон (госсипол қатрони) ва техник олтингугуртлари асосида янги таркибли йўл қурилиш битуми ишлаб чиқиш технологияси «Бухара Проспер Инвест» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 28-1/819-сон маълумотномаси). Натижада, махалий хомашёлар асосида йўл битуми ишлаб чиқиш имконини берган;
яратилган композиция Вобкент туман йўлларида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 28-1/819-сон маълумотномаси). Натижада, БНД-60/90 маркадаги йўл қурилиш битумини 100% алмаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish